Маҳаллий

Ўзбекистон Озарбайжон билан 2027-йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик дўстона ва қардошлик муносабатларига

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027-йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳамедов бощилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон Республикасига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик дўстона ва қардошлик муносабатларига таянишини таъкидладилар. Шунингдек, икки мамлакат армияларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ҳамкорликнинг аҳамияти қайд этилди.

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий таълим йўналишларидаги ҳамкорлик, шунингдек, мудофаа соҳасидаги бошқа масалалар юзасидан батафсил фикр алмашдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида 2027-йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.