Ўқишнинг кечи йўқ: 53 мингдан зиёд талаба 40 ёш ва ундан катта
Ўзбекистонда 2025-2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 53 483 нафарга етди. Бу аввалги ўқув йилига нисбатан 9 461 нафарга кўп.

Ўқиш учун кеч эмас: 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 53 мингдан ошди
Миллий статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, бу кўрсаткич 2010-2011 ўқув йилига қараганда 52 867 нафарга кўпайган. Ўша даврда ушбу ёш тоифасидаги талабалар сони 616 нафар эди.
2022-2023 ўқув йилида 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 20 мингдан ошган бўлса, 2023/2024 ўқув йилида 36 113 нафарга, 2024-2025 ўқув йилида эса 44 022 нафарга етган.
Ўқув йиллари бўйича рақамлар қуйидагича:
- 2010-2011 - 616 нафар;
- 2015-2016 - 170 нафар;
- 2016-2017 - 174 нафар;
- 2017-2018 - 2 142 нафар;
- 2018-2019 - 7 004 нафар;
- 2019-2020 - 9 751 нафар;
- 2020-2021 - 10 110 нафар;
- 2021-2022 - 10 531 нафар;
- 2022-2023 - 20 247 нафар;
- 2023-2024 - 36 113 нафар;
- 2024-2025 - 44 022 нафар;
- 2025-2026 - 53 483 нафар.

