Новосибирскда Ўзбекистон фуқароси уч ёшли қизчани ўлдирганликда айбланиб суд қилинади
Новосибирскда уч ёшли қизчани қийнаш ва ўлдиришда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси суд олдида жавоб беради. Айблов хулосаси Новосибирск вилояти прокуратураси томонидан тасдиқланди. Тергов талқинига кўра, 2026 йилнинг 25 мартидан 27 апрелига қадар эркак ўзининг шаръий никоҳидаги хотини ва унинг уч ёшли қизини бир неча бор калтаклаган. Бундан ташқари, у болани деворга ўрнатилган шкаф ичига қамаб қўйган. Апрель ойида айбланувчи қизчани калтаклаган […]

Новосибирскда Ўзбекистон фуқароси уч ёшли қизчани ўлдирганликда айбланиб суд қилинади
Новосибирскда уч ёшли қизчани қийнаш ва ўлдиришда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси суд олдида жавоб беради. Айблов хулосаси Новосибирск вилояти прокуратураси томонидан тасдиқланди.
Тергов талқинига кўра, 2026 йилнинг 25 мартидан 27 апрелига қадар эркак ўзининг шаръий никоҳидаги хотини ва унинг уч ёшли қизини бир неча бор калтаклаган. Бундан ташқари, у болани деворга ўрнатилган шкафга қамаб қўйган.
Апрель ойида айбланувчи қизчани калтаклаган ва унга тиббий ёрдам чақирмаган. 27 апрель куни у болага боши ва танасига кўплаб зарбалар берган. Қизча ҳушини йўқотган ва кўп ўтмай шифохонада вафот этган.
Эркакка нисбатан қийнаш, соғлиққа оғир шикаст етказиш ва вояга етмаган шахсни ўлдириш моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Жиноят иши Новосибирск вилоят судига юборилди.
Прокуратура маълумотларига кўра, эркак, аёл ва бола Россияга 2025 йилнинг декабрь ойида келишган. Айбланувчи ва вафот этган қизча мамлакатда миграция қонунчилигини бузган ҳолда бўлиб туришган.

