Маҳаллий

Ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Бу бўйича Жиноят

Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин. Бу борада Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу лойиҳа 2025-йил 18-ноябрда Президент ҳузурида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ишлар ва келгуси вазифалар юзасидан ўтказилган тақдимотда берилган топшириқлар ҳамда Президент Администрацияси раҳбарининг 2026-йил 15-январдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган.

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда ноқонуний миграция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бормоқда.

Жумладан:

Амалдаги Жиноят кодексининг 223-моддаси қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш учун жавобгарликни белгилайди. Бироқ, бу норма ноқонуний миграцияни ташкил этувчилар, воситачилар, молиялаштирувчилар ва логистика билан таъминловчи шахсларни тўлиқ қамраб олмайди.

Қонун лойиҳаси асосномасида бундай ҳолатлар фуқароларнинг хорижда эксплуатация қилиниши, моддий зарар кўриши, ноқонуний меҳнат фаолиятининг кенгайиши ва миграция соҳасининг криминаллашувига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.

Лойиҳага кўра, Жиноят кодексини ноқонуний миграцияни ташкил этишни алоҳида жиноят сифатида белгилайдиган янги 223¹-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Янги модда уч қисмдан иборат бўлиб, унда қилмишнинг оғирлик даражаси ва квалификация белгиларига қараб алоҳида жавобгарлик чоралари (3 йилдан 15 йилгача) назарда тутилади.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасига ҳам ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.

Унга кўра, ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни ички ишлар органлари амалга ошириши белгиланиши мумкин.

Бу Ички ишлар вазирлиги тизимида миграцияга оид жиноятларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ваколат ҳамда махсус тузилмалар мавжудлиги билан изоҳланган.

Агар лойиҳа қабул қилинса, ноқонуний миграцияни ташкил этувчилар, воситачилар ва бошқа иштирокчиларни жиноий жавобгарликка тортиш учун алоҳида ҳуқуқий асос яратилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат ҳозирча қонун лойиҳаси ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.