Николас Кейжнинг 10,5 млн долларлик ҳашаматли уйини ер “ютиши” мумкин

Николас Кейжнинг 10,5 млн долларлик ҳашаматли уйи ер “ютиши” мумкин
Калифорниянинг Малибу шаҳрида жойлашган Николас Кейжнинг уйи чўкиб кетиши эҳтимоли бор. 8-сентябр куни актёр ҳовлисининг яқинида, кириш йўли ўрнида диаметри 9 метр бўлган катта ўра пайдо бўлди, деб ёзади Паге Сих.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўпирилиш қирғоқ эрозияси оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Ҳодиса жойида газ компанияси ходимлари шикастланган газ қувурини тиклаш билан шуғулланган. Ҳозирча эвакуация эълон қилинмаган, ҳеч ким жабрланмаган.
Кейж майдони қарийб 370 квадрат метр бўлган ушбу ҳовлини 2024-йилда сотиб олган. Кўчмас мулк 10,5 миллион долларга баҳоланади. Уй океан бўйида жойлашган бўлиб, томида шахсий айвон ҳам бор.

