Дунё

Нидерландия Ироқда ИШИДга қарши ҳарбий операциядаги 12 йиллик иштирокини якунлади

Нидерландия Ироқдаги ИШИДга қарши ҳарбий операциядаги 12 йиллик иштирокини якунлади.

Қироллик Ироқдаги «Исломий давлат» террорчилик гуруҳига қарши Inherent Resolve («Букилмас қатъият») халқаро операциясидаги иштирокини тўхтатди.

Нидерландия мудофаа вазири Дилан Йешилгёз-Зегериус маълум қилишича, сўнгги 12 йил ичида 6,3 мингдан ортиқ нидерландиялик ҳарбий хизматчи халқаро шериклар билан биргаликда террорчиларни Ироқдан сиқиб чиқаришда иштирок этган.

Қироллик Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Нидерландия операцияга 2014 йил октябрь ойида қўшилган. Ҳозирда Ироқда АҚШ бошчилигидаги аксилтеррор операцияси якунланди, бироқ миссия Сурия ҳудудида ўз ишини давом эттирмоқда. Шу билан бирга, Нидерландия Ироқ хавфсизлик кучларини тайёрлаш ва уларга маслаҳат бериш бўйича НАТОнинг алоҳида миссиясида ҳамон иштирок этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.