Дунё

Нейрон тармоқ Наполеоннинг шифрланган хатини ўқий олди

1809-йилда Наполеон ўз генералига юборган хатни 200-йилдан ортиқ вақт давомида ҳеч ким ўқий олмаганди. ГПТ-6 Астра нейрон тармоғи учун эса хатни расшифровка қилишга (шифрдан чиқариш) олти соат вақт етарли бўлди.

Нейрон тармоқ Наполеоннинг шифрланган хатини ўқишга муваффақ бўлди

1809-йилда франсуз императори Наполеон Бонапарт Австрия билан урушга ҳозирлик кўраётган эди, бироқ унинг генерал Огюст де Мармон бощилигидаги танлаб олинган қўшинлари асосий кучлардан ажралиб қолган эди. Наполеон ўгай ўғли, Италия вице-қироли Эжен де Богарнега генерал билан алоқа ўрнатишни буюради. Эжен эса де Мармонга ҳарбий режа баён этилган шифрланган мактуб юборади. Шифр калити сақланиб қолмагани сабабли, унинг мазмуни 200 йилдан ортиқ вақт давомида номаълумлигича қолиб келаётганди. ГПТ-6 Астра нейрон тармоғи эса уни тахминан олти соат ичида ўқиб чиқди.

Наполеон бу мактубни 1809-йилда ўз генерали Огюст де Мармонга юборганди. У яқинда нейрон тармоғи Иккинчи жаҳон уруши давридаги «Энигма» шифрлаш машинаси хабарини очишга қодир бўлганини билиб, Наполеоннинг хатини ҳам ГПТ-6 Астра ёрдамида ўқишга қарор қилади.

Астра расшифровкага олти соат атрофида вақт сарфлади. Наполеоннинг мактуби гомофоник шифр асосида тузилган бўлиб, унда ҳар бир ҳарфни ифодалаш учун бир нечта шартли белгилар назарда тутилган. 33 та белги аввалроқ расшифровка қилинганди. Астра хатни сатрларга ажратди, ундаги 175 та қўлёзма белгини аниқлади ва номаълум белгилар учун қийматларни синаб кўриб, улардан ишончли матн ҳосил бўлишини текшириш орқали шифрни бузди.

Маълум бўлишича, Наполеон де Мармонга юборган мактубида франсуз қўшинларининг Австрия билан уруш бошланишидан олдинги жойлашуви ва сони баён қилинганди. Император генералини австрияликлар қаерга ҳужум қилмоқчи эканидан огоҳлантириб, уни душман қаршисида ортга чекинмасликка чақиради. «Жангга кириш ҳақида буйруқ олганингизда бир неча ҳарбий отрядлар ёки қора халқ тўдаси сизни чўчитишига йўл қўйманг», – дея ёзганди Наполеон.

Де Мармон учун 1809-йилги уруш муваффақиятли якунланади: у франсуз қўшинини Далмациядан (ҳозирги Хорватия ҳудуди) олиб чиқиб, Наполеоннинг асосий кучлари билан қўшилади ва кампания доирасидаги сўнгги йирик жангда қатнашади. Ғалабадан сўнг Наполеон унга маршал унвонини беради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.