Дунё

“Нетаняҳудан ҳам кескинроқ лидерлар келиşи мумкин” - Икромов

Таҳлилçиларга кöра, Нетаняҳунинг ҳокимиятдан кетиşи Исроилнинг минтақадаги сиёсати юмşаşини англатмайди. Унинг öрнини эгаллаşга даъвогар сиёсатçилар орасида Ҳамасни бутунлай йöқ қилиş, Эронга қарşи кураşни давом эттириş ва Туркияни ҳам таҳдид сифатида белгилаş тарафдорлари бор. Айрим масалаларда улар Нетаняҳудан ҳам кескинроқ позицияда.

“Нетаняҳудан ҳам кескинроқ лидерлар келиşи мумкин” - Икромов

Демак, Исроилда бош вазир алмашиши эҳтимоли бор, аммо бу Ғазо, Эрон ва Фаластин масалаларида янги урушлар хавфи камайишини англатмайди. Аксинча, вазият янада мураккаблашиши мумкин.

Нетаняҳу ҳокимиятдан кеца, Исроилнинг Ғазо, Эрон ва Фаластин давлати масалаларидаги сиёсати қанчалик ўзгаради?

Фарҳод Каримов:

Ликуд ва Яşар партияларининг дастурларига қарасак, улар ўртасида катта фарқ йўқ. Яşар партиясини собиқ ликудчилар ва ҳарбийлар ташкил қилган. Ҳозир ҳам партиянинг асосий таркибини собиқ ҳарбийлар ташкил этади. Улар Эронга нисбатан юмшоқроқ муносабатда бўлиш позициясини эмас, аксинча, урушни охиригача етказиш керак, деган қарашни илгари суради. Яъни мухолифат ҳокимиятга келган тақдирда ҳам, Нетаняҳу бош вазирликни бошқа шахсга, масалан, Айзенкотга топширса ҳам, кўп нарса ўзгариши даргумон. На ички, на ташқи сиёсатда кескин ўзгаришлар кутилади.

Чунки ҳозир ғоялар ва сиёсий қарашлар курашидан кўра, шахслар ўртасидаги рақобат кузатилмоқда. Гап, асосан, Нетаняҳуни ҳокимиятдан кетказиш ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, Айзенкот блокининг ўзи ҳам турли сиёсий қарашдаги кучларни бирлаштирган: унинг таркибида сўлчилар ҳам, марказчилар ҳам, ўнгчилар ҳам бор. Бироқ марказчи кучларнинг аксарияти ўнг марказга мойил. Уларнинг араблар ва Ҳамас масаласидаги позицияси ҳам, умуман олганда, бир-бирига яқин. Ҳатто Ҳамас борасида Айзенкотнинг позицияси Ликудникидан ҳам кескинроқ. У Ҳамасни бутунлай йўқ қилиш ва Ғазо масаласига узил-кесил нуқта қўйиш тарафдори.

Камолиддин Раббимов:

Айзенкот коалициясида “Исроил – бизнинг уйимиз” партияси раҳбари Авигдор Либерманнинг ҳам борлигини бир неча бор таъкидладик. Либерманнинг айтишича, 7-октабргача Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар Ҳамасга пул берган, Нетаняҳу эса бу маблағларнинг Ҳамасга етказилишига ҳар сафар рухсат берган. Яъни, унинг фикрича, Ҳамаснинг кучайишида Нетаняҳунинг ҳам бевосита иштироки бор.

Айзенкот эса 7-октабрдан кейин Ҳамас билан урушда яқинларини йўқотган генераллардан бири. Унинг нафақат ўғли, балки бошқа қариндошлари ҳам ҳалок бўлган.

Нетаняҳу эса бу урушда яқин қариндошларини йўқотгани йўқ. Шу сабабли Исроил жамиятида Айзенкот бир томондан қасос олишга интилувчи, иккинчи томондан эса сиёсий қарашларини ҳали тўлиқ очиқламаган шахс сифатида кўрилади. Агар у ҳокимиятга келса, унинг асл сиёсий позициясини, хусусан, Фаластин масаласи ва қўшни араб давлатларига муносабатини яхшироқ англаш мумкин бўлади. Ҳозирча бу борада у аниқ позициясини кўп ҳам ошкор қилгани йўқ. Умуман олганда, партиялар позициясида фундаментал фарқ мавжуд эмас. Ҳатто Либерманнинг айрим масалалардаги расмий позицияси Нетаняҳуникидан ҳам ўнгроқ.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.