Нега супермаркетларда деразалар ўрнатилмайди? Бунинг сабаби сизни хайрон қолдириши аниқ

Нега супермаркетларда деразалар ўрнатилмайди? Бунинг сабаби сизни ҳайрон қолдириши аниқ
Эътибор берганмисиз, замонавий супермаркетларнинг деярли ҳеч бирида дераза бўлмайди ёки улар жуда баланд жойлаштирилади? Катта дўкон биносининг архитектура жиҳатдан шундай қурилиши олдиндан ўйланган ҳийла ҳисобланади.
**Биринчи сабаб: озиқ-овқатни салқин бинода сақлаш лозим**
Баъзи маҳсулотлар қуёш нури таъсирида сифатини йўқотади. Масалан, Германияда қурилган илк супермаркетларда деразалар бўлган ва очиқ жавонлардаги қандолат маҳсулотлари ултрабинафша нурлари остида эрий бошлаган. Бундан ташқари, маҳсулотнинг ўзи бузилмаса ҳам, унинг ёрлиғи қуёш таъсирида оқариб кетади ва ёзувлар ўчади. Натижада яроқлилик муддати яхши бўлса ҳам, маҳсулот сотилмай қолиши мумкин.
**Иккинчи сабаб: маҳсулотларни шу тарзда намойиш қилиш осон**
Маржин Бисвас исмли архитекторнинг тушунтиришича, деразаларсиз қурилган бино деворлари мустаҳкамроқ бўлади ва жавонларда турли оғирликдаги юкларни кўтаришга имкон беради.
**Учинчи сабаб: деразаларни ўрнатиш қимматга тушади**
Деразасиз бино қуриш супермаркет раҳбарияти учун молиявий жиҳатдан фойдалироқ. Чунки иссиқлик ва ултрабинафша нурланиш таъсирини камайтирадиган махсус ойналарни ўрнатиш катта харажат талаб қилади. Қурилиш харажатларини тежашни маъқул кўрадиган тадбиркорлар супермаркет биносини деразасиз қуришни афзал билади.
**Тўртинчи ва энг асосий сабаб: бу сизни кўпроқ маҳсулот сотиб олишга ундайди**
Супермаркетга кирган одам гўё ташқи дунёдан узилиб, бошқа бир маконга тушиб қолгандек бўлади: ташқарида ёғаётган ёмғир, машинада ўтириб онасининг қайтишини кутаётган болалар каби нарсалар уларни харид қилишдан чалғитмайди. Барча диққат маҳсулотларга қаратилади. Жавонларда бир текис ва чиройли тахланган озиқ-овқат маҳсулотлари эса кўзни қувнатади ва натижада биз режалаштиргандан кўра кўпроқ, ҳатто ортиқча маҳсулотларни харид қиламиз.
Шу сабабли, кейинги сафар супермаркетга борганда режалаштирилмаган харидлар қилмаслик учун психологлар телефонга будилник ўрнатиш ва керакли маҳсулотлар рўйхатини олдиндан тузишни тавсия қилади.

