Нега АҚŞда сайловлар айнан сеşанба куни öтказилади?
Америкада умумхалқ сайловлари якşанба - дам олиş кунида эмас, сеşанба - иş кунида öтказилади. Хöş, 180-йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб келаётган сайлов анъанаси ортида қандай тарихий, сиёсий ва амалий сабаблар бор?

Нега АҚŞда сайловлар айнан сеşанба куни öтказилади?
Америка Қöşма Şтатларида президентлик ва Конгресс сайловлари одатда ноябр ойининг биринçи дуşанбасидан кейинги сеşанба куни öтказилади. Қизиқ томони şундаки, бу сана на конституцияда аввалдан белгиланган, на тасодифан танланган. Унинг ортида ХИХ аср Америкаси ҳаёти, иқтисодий şароити ва сиёсий тажрибаси билан боğлиқ муҳим сабаблар ётади.
Аввалига АҚŞ şтатлари президентлик сайловларини ҳар хил кунларда öтказган. Айрим şтатларда овоз бериş сентабрда, бошқаларида эса октабр ёки ноябрда бöлиб öтган. Бу тартиб бир қатор муаммоларни юзага келтирган.
Масалан, бир şтатда сайлов натижалари маълум бöлиб қолгач, бошқа şтатларда ҳали овоз бериş давом этарди. Сиёсий гуруҳлар бундан фойдаланиб, сайловçиларга таъсир öтказиşи, ҳатто айрим киşиларнинг турли жойларда қайта овоз беришига имкон туғилиши мумкин эди. Сайлов натижаларига ташқи таъсир ва фирибгарлик хавфи ҳам ошарди.
Şу боис АҚŞ Конгресси барча şтатлар учун ягона сайлов кунини белгилашга қарор қилди.
1845-йил 23-январда АҚŞнинг 28-Конгресси махсус қонун қабул қилди. Қонунга гöрä, президент ва вице-президент сайловçиларини (Элесторал Соллеге вакилларини) танлаш барча şтатларда ноябр ойининг биринçи дуşанбасидан кейинги сеşанба куни амалга оширилиши белгиланди.
Бу қонуннинг асосий мақсади сайловларни бир вақтда öтказиş, şтатлар öртасидаги тартибсизликларнинг олдини олиş ва сайлов жараёнининг адолатли кеçиşига хизмат қилиş эди.
Биринçи умумий президентлик сайлови 1848-йил 7-ноябр куни айнан şу янги тартиб асосида öтказилди.
Нега айнан ноябр ва нима учун сеşанба?
Бу саволга жавоб бериш учун ХИХ аср Америкаси ҳаётини тасаввур қилиş керак. Öша даврда аҳолининг катта қисми қишлоқ хöжалиги билан şуğулланган. Кузги ҳосил йиğиб олинган, аммо қишнинг қаттиқ совуқлари ҳали бошланмаган ноябр ойи сайлов учун қулай давр ҳисобланган. Деҳқонларнинг ишлари нисбатан камайган, сайлов участкаларига бориш имконияти эса яхшироқ бöлган.
Сеşанба кунининг танланиши ҳам оддий ҳаётий эҳтиёжлар билан боğлиқ эди.
Öша даврда автомобил ва замонавий транспорт воситалари йöқ эди. Кöпçилик сайловçилар овоз бериш учун узоқ масофаларни от ёки аравада босиб öтган. Якşанба куни эса христиан жамиятида диний ибодат ва дам олиш куни ҳисобланган. Одамларнинг якşанба куни йöлга чиқиши маъқул кöрилмаган.

