Спорт

“Нефтчи” финландиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Англиянинг “Брентфорд”, “Миддлсбро”, “Болтон Уондерерс” жамоаларида ўйнаган Маркус Форсс Финландия миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади.

“Нефтчи” финландиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

“Нефтчи” футбол клуби финландиялик ҳужумчи Маркус Форсс билан шартнома имзолаганини маълум қилди. 1999-йилда туғилган Форсс марказий ҳужумчи бўлиб, футболчилик фаолиятининг катта қисмини Англияда ўтказган.

13 ёшида “Вест Бромвич Албион” академиясига қўшилган футболчи “Брентфорд”, “Миддлсбро”, “Болтон Уондерерс” жамоаларида тўп сурган.

Маркус Форсс Финландия миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади. У 2020-йилда илк халқаро учрашувида Франсияга қарши майдонга тушиб, дебютини гол билан нишонлаган. Ҳозирга қадар миллий жамоа сафида 21 та учрашувда 2 та гол қайд этган.

“Нефтчи” 14-сентабр куни Элит Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” клубини қабул қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.