Нефт нархи ўзгаришлари Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади
Мақолада жаҳон бозорида нефт нархининг ўзгариши ва унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири, хусусан инфлясия, иқтисодий ўсиш, ёқилғи нархлари ва транспорт харажатларига таъсир каналлари таҳлил қилинган. Шунингдек, нефт нархи шоклари шароитида мамлакатнинг энергия хавфсизлигини ошириш бўйича таклифлар келтирилган.

**Нефт нархи ўзгаришлари Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади**
Нефт замонавий жаҳон иқтисодиётининг энг муҳим энергия манбаларидан бири бўлиб, унинг нархидаги тебранишлар дунё мамлакатлари иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатади. ИЕА маълумотларига кўра, нефт жаҳон энергетика балансида қарийб 30–31% улушни эгаллайди.
2022 йилда Россия-Украина уруши сабаб Брент нархи 137 УСД/баррелгача кўтарилиб, сўнгги 8 йиллик максимумни янгилади. 2026 йил бошида эса Яқин Шарқдаги янги геосиёсий зиддият — Эрон-АҚШ уруши — жаҳон энергия бозорини яна ларзага солди.
Ўзбекистон энергетика жиҳатидан мустақил давлат бўлса-да, унинг иқтисодиёти нефт ва нефт маҳсулотлари импортига юқори даражада таянади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2020 йилдан бошлаб мамлакат соф энергия импортчисига айланган.
Бу ҳолат бир қатор омиллар билан изоҳланади: аҳолининг энергия истеъмоли ошиши, саноатлаштириш суръатларининг тезлашиши ва мавжуд нефт-газ конларида қазиб олиш ҳажмининг камайиши. 2025 йилда Ўзбекистон 1 миллион тоннадан зиёд нефт ва нефт маҳсулотларини импорт қилди.
Нефт нархининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиётига қуйидаги йўллар орқали таъсир қилади:
1. **Транспорт харажатлари**
— ёқилғи қимматлашиши логистика таннархларини оширади;
2. **Ишлаб чиқариш таннархлари**
— нефт ва нефт маҳсулотлари кўплаб тармоқлар учун асосий хомашё ҳисобланади;
3. **Инфлясия**
— энергетика нархлари истеъмол нархлари индексининг (СПИ) муҳим таркибий қисмидир;
4. **Аҳоли харид қобилияти**
— инфлясия реал даромадни пасайтиради;
5. **Давлат бюджети**
— ёқилғи субсидиялари ва импорт харажатлари бюджетга қўшимча юк юклайди.
Брент нефтининг жаҳон бозоридаги нархи билан Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари — инфлясия ва ЯИМ ўсиши — ўртасидаги боғлиқликни статистик усуллар ёрдамида аниқлаш, нефт нархи шокларининг ички иқтисодиётга ўтиш каналларини очиб бериш ҳамда энергия хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
Тадқиқот натижаларига кўра, Брент нархи ва ЯИМ ўсиши ўртасида кучли салбий боғлиқлик мавжуд (п = –0,833; Р² = 0,694). Инфлясион таъсир эса нисбатан заифроқ (п = 0,454; Р² = 0,206), бироқ у деярли ҳар доим мусбат йўналишга эга. 2026 йилги Эрон-АҚШ уруши натижасида нефт нархи 55%га ошган бўлса-да, Ўзбекистонга бевосита таъсири нисбатан чекланган бўлди, чунки уруш таъсирига учраган давлатлар билан савдо алоқалари кам. Шунга қарамай, глобал нархларнинг ошиши ички ёқилғи баҳосига 15–20%лик босим ўтказди.
Нефт нархи ўзгаришларининг иқтисодиётга таъсири кўплаб олимлар томонидан ўрганилган. Бланчард ва Гали (2007) нефт нархи шокларининг иқтисодий таъсирини таҳлил қилиб, замонавий иқтисодиётларда бу таъсирнинг пасайишини кўрсатдилар. Ҳамилтон (2009) нефт нархи ва АҚШ иқтисодиёти ўртасидаги алоқани ўрганиб, 1970–2000 йилларда нефт нархи ошиши ресессияларга олиб келганини аниқлади. Килиан (2009) нефт нархи ўзгаришлари турли омилларга — умумий талаб, саноат талаби ва нефт таклифидаги шокларга — боғлиқлигини кўрсатди. Жименез-Родригуез ва Санчез (2005) ОЕСД мамлакатларида нефт нархи ошишининг инфлясион таъсирини таҳлил қилдилар. Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича Миркасимов ва бошқалар (2023) энергия самарадорлигини ошириш масалаларини кўтариб чиқдилар, Раҳимов (2022) ҳам шу йўналишда тадқиқот олиб борди. Тадқиқотларнинг аксарияти ривожланган мамлакатларга қаратилган бўлса-да, ривожланаётган давлатлар, хусусан Ўзбекистон каби энергия импортига юқори даражада боғлиқ мамлакатлар бўйича илмий ишлар етарли эмас.
Жаҳон нефт нархини шакллантирувчи омиллар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Хормуз бўғози орқали жаҳон нефтининг 20% дан ортиғи ўтказилади [10] [11].
2.
3. Молиявий спекулясия [13].
Нефт дунёда долларда баҳоланади. Доллар мустаҳкамланганда импортчилар учун нефт арзонлашади, аксинча бўлса қимматлашади. Яшил энергетикага ўтиш ва карбон солиқлари узоқ муддатда нефт талабини камайтиради.
**Ташқи нефт нархининг Ўзбекистон инфлясиясига таъсир каналлари**
Брент нархи → Импорт нархи (СИФ) → Валюта курси (сўм/УСД) → Ички ёқилғи нархлари → Ишлаб чиқарувчи нархлари (ППИ) → Истеъмол нархлари индекси (СПИ).
Ҳар бир босқичда 1–3 ойлик кечикиш бўлиши мумкин.
Энергия импортига юқори даражада боғлиқлик (2020 йилдан импортчи бўлиши); транспорт тармоғининг иқтисодиётдаги катта улуши; юмшатувчи омиллар сифатида эса Марказий банкнинг валюта аралашуви ва озиқ-овқат нархини назорат қилиш механизмлари кўрсатилади.
**Расм 1.**
Ўлчов бирлиги мавжуд эмас (схема).
Манба: Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган, Марказий банкнинг молиявий барқарорлик шарҳи асосида.
2025 йил январдан бошлаб Ўзбекистонда бензин ва дизел нархлари бозор механизми орқали шаклланади. Узбекнефтегаз ёқилғи қуйиш шохобчалари ва хусусий компаниялар биржа савдоларида иштирок этади.
АИ-92 бензинининг ўртача нархи 10 500 сўмдан 11 600 сўмгача, АИ-95 нархи эса 13 500 сўмдан 14 600 сўмгача ошди.
**2026 йил динамикаси**
Апрел-июл ойларида Брент нархи барқарорлашган бўлса-да, ички нархлар яна ўсишга қайтди. Июл ойида АИ-92 импорт бензинининг нархи 13 200 сўмгача (+15% январга нисбатан), АИ-95 эса 16 000–17 400 сўмгача етди.
Бу кечикиш ўтказувчанлик схемасидаги “давлат резервлари ва субсидиялар” юмшатувчи омилини тасдиқлайди.
**Расм 2.**
Ўнг: 2026 йил бошидан нарх ўзгариши (%).
Манба: Goldenpages.uz, ёқилғи қуйиш шохобчалари маълумотлари асосида. Асосий хулоса: Эрон уруши даврида ички нархларга 3–4 ойлик кечикиш билан 15–20%лик босим ўтди.
Давр: 2011–2024 йиллар. Шунингдек, 2025–2026 йиллар учун Марказий банк ва миллий статистика маълумотлари қўшилди.
1. Пеарсон соррелатион
Стационарлик тестлари
— АДФ (Аугментед Дискей–Фуллер), Пҳиллипс–Перрон (ПП) ва КПСС тестлари;
— Жоҳансен соинтегратион тест;
4.
5. ВЕСМ (Вестор Эррор Соррестион Модел)
Диагностик тестлар
— Бреусч–Годфрей (автокоррелясия), Вҳите (гетероскедастиклик), СУСУМ (модел барқарорлиги), Чов (структуравий узилиш).
Шу сабабли динамик моделлар (АРДЛ/ВЕСМ) ва инструментли ўзгарувчилар усули тавсия этилади. Математик формулалар ва батафсил тест натижалари Иловада келтирилган.
**1. Кенгайтирилган коррелясия таҳлили**
Кенгайтирилган коррелясия матрицаси. Давр: 2011–2024.
**Стационарлик ва коинтеграция тестлари**
Брент нархи, валюта курси ва нарх индекслари даража кўринишида ностационар бўлиши мумкин.
**АРДЛ модели натижалари**
Брент нархи ва инфлясия ўртасидаги икки ўзгарувчили оддий регрессия ўрнига қуйидаги кўп ўзгарувчили АРДЛ модели қўлланди.
**Иқтисодий талқин**
Брент нархи ҳар 10 УСД га ошганда, бошқа омиллар назорат қилинганда инфлясия ўртача 0,28 фоиз пунктига ошади.
Бреусч–Годфрей ЛМ тести: п = 0,45 (автокоррелясия йўқ);
Вҳите тести: п = 0,38 (гетероскедастиклик йўқ);
**Эрон–АҚШ уруши ва унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири**
8. 2026 йил 28 февралда АҚШ ва Исроил Эронга ҳаво ҳужумларини бошлади. Эрон жавобан Хормуз бўғозини блокадалаш билан таҳдид қилди. Натижада:
31-март: Брент = 118,35 УСД/баррел (энг юқори нуқта);
1-июл: Брент = 71,57 УСД/баррел (пасайиш) [11].
**Расм 4.**
Ўлчов бирлиги: УСД/баррел.
Манба: Яҳоо Финансе, Реутерс.
Халқаро энергетика агентлиги (ИЕА) бу воқеани “жаҳон энергия хавфсизлиги тарихидаги энг катта таъсир” деб баҳолади.
Хормуз бўғози ёпилганда:
Қатарнинг Рас Лаффан газ комплексига зарар етказилди (ЛНГ ишлаб чиқариш қувватининг 17% қисқарди);
Нефт юк ташиш индекси 3 737 гача кўтарилди (июлда 1 850 гача тушди) [11] [11];
**Бевосита таъсир (чекланган):**
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, уруш таъсирига учраган давлатлар билан савдо ва пул ўтказмалари алоқалари нисбатан кам [16].
1. **Ички ёқилғи нархлари:** АИ-95 бензин нархи январ 2026 йилдаги 13 500 сўмдан июл 2026 йилда 16 000–17 400 сўмгача (+18–29%) кўтарилди.
2. **Инфлясия босими:** Марказий банк 2026 йил учун инфлясия прогнози 5% мақсадли кўрсаткичидан юқори даражада сақланиб қолиши кутилаётганини эълон қилди. Бу қисман Яқин Шарқдаги уруш билан боғлиқ глобал нефт нархларининг юқорилиги билан изоҳланади [16].
3. **Транспорт харажатлари:** 2026 йил июлида Ўзбекистон автобус ва такси хизматларида вақтинчалик субсидиялар жорий этилди.
4. **Валюта курси:** 2025 йилда сўм долларга нисбатан 7%га мустаҳкамланган бўлса-да [17], уруш даврида валюта бозорида ноаниқлик ортди. Бироқ, олтин захиралари (50 млрд УСД дан юқори) ва юқори халқаро резервлар (13 ойлик импорт миқдорига тенг) курсни барқарор сақлашга ёрдам берди [16].
5. **ЯИМ ўсиши:** Марказий банк 2026 йил учун реал ЯИМ ўсиши 6,8% даражасида барқарор сақланишини кутмоқда. Бироқ, агар уруш узоқ давом этганида ва нефт нархи 100 УСД дан юқори сақланганида, ўсиш суръатлари 5,5–6,0%гача секинлашиши мумкин [16].
Асосий хулоса: 150 УСД ссенарийсида инфлясия 12,7%гача, ЯИМ ўсиши 2,2%гача пасайиши мумкин; Эрон уруши давридаги 118 УСД нарх эса ўртача ссенарийга яқин таъсир кўрсатди.
**Ссенарий таҳлили**
Тузилган АРДЛ модели асосида турли нефт нархи ссенарийлари учун иқтисодий кўрсаткичлар прогноз қилинди:
- **Ссенарий А (100 УСД):** транспорт харажатлари 10–15% ошиши, ишлаб чиқариш таннархлари 5–8% кўтарилиши мумкин.
- **Ссенарий Б (130 УСД):** инфлясия кескин кучайиши, ёқилғи нархи ошиши, аҳолининг харид қобилияти пасайиши.
- **Ссенарий С (150 УСД):** ЯИМ ўсиши 2,2%гача секинлашиши, давлат бюджетида субсидиялар харажатлари кескин ошиши, миллий валюта курсига босим.
**Хулоса ва тавсиялар**
Ўзбекистон иқтисодиёти нефт нархи ўзгаришларига сезиларли даражада жавоб беради. АРДЛ модели натижаларига кўра, Брент нархи ҳар 10 УСД га ошганда, бошқа омиллар назорат остида инфлясия 0,28 фоиз пунктига, ЯИМ ўсиши эса 0,67 фоиз пунктига пасаяди.
Брент нархи ва ЯИМ ўсиши ўртасида кучли салбий боғлиқлик мавжуд (п = –0,833; Р² = 0,694). Бу нефт нархи ошиши Ўзбекистон иқтисодий ўсишига сезиларли тўсқинлик қилишини англатади.
Инфлясион таъсир нисбатан заифроқ (п = 0,450; Р² = 0,78 кенгайтирилган моделда), аммо у деярли ҳар доим мусбат йўналишга эга. Бу Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакатларда нефт нархи ўтказувчанлик каналлари мавжудлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон энергетика баланси ўзгариш босқичида. 2020 йилдан бошлаб мамлакат соф энергия импортчисига айланган, бу эса нефт нархи ошишининг салбий таъсирини янада кучайтиради.
Эрон–АҚШ уруши (2026) жаҳон нефт бозорида қисқа муддатли, аммо кучли шок яратди. Ўзбекистонга бевосита таъсири чекланган бўлса-да, ички ёқилғи нархлари 15–20%га ошди ва инфлясия босими юзага келди.
Коррелясия сабаб-оқибат муносабатини исботламайди. АРДЛ ва ВЕСМ моделлари, шунингдек, инструментли ўзгарувчилар усули орқали сабаб-оқибат алоқасини аниқлаш зарур.
**Қисқа муддатли (1 йил):**
- Нефт маҳсулотлари захираларини 60 кундан 90 кунгача ошириш;
- Транспорт ва қишлоқ хўжалиги ёқилғиси учун мақсадли субсидияларни сақлаш;
- Марказий банк томонидан валюта бозорида ноаниқликни камайтириш чоралари.
**Ўрта муддатли (3–5 йил):**
- Энергия самарадорлигини ошириш: саноат ва транспорт соҳаларида энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш орқали энергия истеъмолини 15–20% камайтириш;
- Алтернатив энергия манбаларини ривожлантириш: қуёш ва шамол энергияси салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш;
- Импорт диверсификацияси: нефт ва газ импортини бир неча таъминотчилар (Россия, Қозоғистон, Туркманистон) орасида тақсимлаш;
- Ички нефт қайта ишлаш қувватларини ошириш: мавжуд заводларни модернизация қилиш орқали импорт қилинадиган тайёр ёқилғи маҳсулотларини ички ишлаб чиқариш билан алмаштириш.
**Узоқ муддатли (5–10 йил):**
- Энергия хавфсизлиги мониторинг тизимини яратиш: давлат даражасида энергия кўрсаткичларини доимий кузатиш ва таҳлил қилиш;
- Электр энергияси ва табиий газ бозорларини тўлиқ либерализация қилиш;
- Резерв фонд ва субсидия механизмларини такомиллаштириш:
- нефт нархи кескин ошганда ички бозор нархи барқарорлигини таъминлаш учун бюджет захираларини шакллантириш.

