Навоийда йўл-патрул хизмати инспекторлари китоб тарқатди. Нега?
Мазкур лойиҳа Навоий вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Навоийда йўл-патрул хизмати инспекторлари китоб тарқатди. Нега?
Бир қарашда йўл-патрул хизмати инспекторларининг бу хатти-ҳаракатини кузатиб, ҳайрон қолдик. Нега улар китоб тарқатишмоқда?
- Бундай профилактик лойиҳанинг фақат ҳайдовчилар эмас, ҳаракат оқими юқори бўлган, асосан, пиёдалар кўп кесиб ўтадиган ҳудудларда ҳам ташкиллаштирилаётгани диққатга сазовор. Лойиҳа давомида ҳаракатланиш давомида ўзини намунали тутган, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари» талабларига риоя қилган, ўз мажбуриятларини аъло даражада адо этган пиёдалар бадиий асарлар билан сийланмоқда,-деди Фаррух Якубов.
Маълум бўлишича, китоблар мопед ва скутер ҳайдовчиларига ҳам «Ватанпарвар» автомактаби билан ҳамкорликда «А» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга доир тайёрланган махсус қўлланмалар тарқатилган.
Мазкур лойиҳа Навоий вилояти бўйлаб давом этмоқда.

