Нарбаева ва Сатьяртхи болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Асмита Сатяртхи гуманитар ҳамкорлик ҳамда заиф қатламдаги болаларни ҳимоя қилиш ташаббусларини муҳокама қилдилар.

Нарбаева ва Сатьяртхи болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилдилар
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Парламентлараро иттифоқнинг Ёш парламент аъзоларининг 12-глобал конференцияси доирасида «Сатьяртхи глобал ҳамдардлик ҳаракати» бош директори Асмита Сатьяртхи билан учрашди, деб хабар берди Сенат матбуот хизмати.
Томонлар гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиш ҳамда қўшма семинарлар, экспертлар учрашувлари ва парламент муҳокамаларини ташкил этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада кучайтириш, ёш етакчи аёлларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий етакчиликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

