Нанотираннус скелети ауксионда 47 миллион долларга сотилди
Бу тарихдаги иккинçи энг қиммат қазилма ҳисобланади.

Нанотираннус скелети ауксионда 47 миллион долларга сотилди
Ню-Ёркдаги Сотҳебйъс ауксионида тираннозаврнинг кичик қариндоши бўлган нанотираннуснинг (Нанотйраннус) ноёб скелети 47,3 миллион долларга сотилди.
Шу тариқа у тарихдаги иккинчи энг қиммат қазилма топилмага айланди.
Ушбу намунага Жоди деб ном берилган. Унинг қиймати дастлаб 6–9 миллион доллар атрофида баҳоланган эди. Ауксионда нархнинг бу даражада ошиб кетишига скелетнинг ҳолати сабаб бўлди: у бугунги кунда олимларга маълум бўлган нисбатан бутун сақланган учта нанотираннус скелетидан биридир.
Жодининг баландлиги тахминан 2 метр, узунлиги эса 6 метр келади. Тошқотган қолдиқ 2019-йилда монтаналик фермер аёл Жоди Пирсон томонидан топилган.
Нанотираннус узоқ вақт давомида алоҳида тур сифатида эмас, балки янглишиб ёш тираннозавр деб ҳисобланган. Уларнинг қолдиқлари илк бор 1940-йиллардаёқ топилган эди. Тадқиқотчилар яқиндагина бу барибир алоҳида тур деган хулосага келди.
Сотилган нанотираннуснинг нархи ауксионда динозавр скелети учун тўланган рекорд суммадан атиги уч миллион долларга кам. Жорий йилнинг июл ойида Гас лақабли тираннозавр скелети кимошди савдосида 50,1 миллион долларга сотилган эди. У шу кунга қадар топилган энг йирик тираннозаврлардан бири бўлган.
Тошқотган қолдиқни сотиб олган шахснинг исми номаълум. Скелет унга барча ҳуқуқлари билан бирга ўтди, бу эса харидор унинг нусхаларини музей ва коллексионерларга сотиши мумкинлигини англатади.

