Маҳаллий

Наманганда юк машинасида яширилган 300 мингдан ортиқ пиротехника буюмлари аниқланди

Қўшни давлатдан кириб келган юк машинаси тиркамасининг пол қисми остига 10 турдаги пиротехника буюмлари яширилган. Шунингдек, ушбу яширин жойдан 700 дона дори воситаси ҳам топилган.

Наманганда юк машинасида беркитилган 300 мингдан зиёд пиротехника буюмлари топилди

Наманган вилоятида чегара орқали 301 462 дона пиротехника буюмини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.

Мазкур ҳолат вилоят божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона постида аниқланган.

Қўшни давлатдан кириб келган юк автомобили инспексион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.

Кўрик давомида транспорт воситаси тиркамасининг пол қисми остига яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 турдаги жами 301 462 дона пиротехника буюми аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент аеропортида 310 млн сўмлик 20 та иПҳонеъни ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилгани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.