Наманган вилоятида деярли 6 миллиард сўмлик ноқонуний дори-дармон омбори аниқланди. Видео

Наманган вилоятида деярли 6 миллиард сўмлик ноқонуний дори омбори аниқланди. Видео
Наманган вилоятининг Уйчи туманида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий мўлжалланаётган қиймати 5,6 миллиард сўмлик 68 мингга яқин дори воситалари сақланаётган яширин омбор топилди.
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, тезкор тадбир идоранинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан божхона бошқармаси ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Омбор яшаш учун мўлжалланмаган бинонинг ёрдамчи хонасида жойлашган эди. Идора маълумотларига кўра, уни фармацевтика маҳсулотлари сотиш бўйича хусусий корхона раҳбари ва ходими бўлиб ишлаган 43 ва 40 ёшли икки ака-ука ташкил этган.
Бинони кўздан кечириш чоғида келгусида реализация қилиш учун мўлжалланган 412 номдаги 67 923 дона дори воситалари аниқланди. Препаратлар белгиланган процессуал тартибда олиб қўйилди.
Ҳозирда суд-кимёвий ва товарошунослик экспертизалари тайинланган. Факт бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Олдинроқ Наманган вилоятида сифат сертификатларисиз ноқонуний олиб кирилган дори-дармонлар сақланган бешта яширин омбор аниқланган эди. Ўшанда олиб қўйилган маҳсулотларнинг умумий қиймати 5,2 миллиард сўмга баҳоланганди.

