Маҳаллий

Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Абдусаломов Азизбек Бахтиёр ўғли Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари —

Наманган вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди

Охунбабаев Хондамир Ҳакимович Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хондамир Охунбабаев 1989-йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий. 2013-йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини битирган.

Меҳнат фаолиятини 2012-йилда Наманган вилояти ҳокимлигининг Компютерлаштириш марказида бош мутахассис сифатида бошлаган. Кейинчалик Инвестициялар давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи, «Аиша Ҳоме Техтиле» қўшма корхонасида ташқи иқтисодий фаолият бўлими бошлиғи ва ишлаб чиқариш бошлиғи, Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасида Ҳудудий саноатни ривожлантириш шўъбаси бошлиғи, Наманган вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Лойиҳа офиси раҳбари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар у «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирексияси» давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритаётган эди.

Абдусаломов Азизбек Бахтиёр ўғли Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Азизбек Абдусаломов 1992-йил 17-апрелда Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2017-2024-йилларда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги — муҳандис-технолог, иқтисодчи.

А. Абдусаломов меҳнат фаолиятини дастлаб Мингбулоқ туманидаги «Азизбек Абдусаломов» фермер хўжалигида бошлаган. Кейинчалик Мингбулоқ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Наманган вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, кенгаш раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, Наманган вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Наманган вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар у Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.