Маҳаллий

Мутасаддиларга 350 минг одамни доимий ишга жойлаштириш вазифаси қўйилди

Сентябр–декабр ойларида 350 минг одамни доимий ишга жойлаштириш, яна 1 миллион аҳолининг даромадини ошириш ва

Мутасаддиларга 350 минг одамни доимий ишга жойлаштириш вазифаси юклатилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари штаблар фаолиятини самарали йўлга қўйиб, яратилган янги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши шартлиги таъкидланди.

Белгиланишича, ҳудудлар раҳбарлари сентябр–декабр ойларида 350 минг одамни доимий ишга жойлаштириш ва яна 1 миллион аҳолининг даромадини ошириш бўйича мажбурият олади.

Шунингдек, йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.

Ҳар бир йўналиш бўйича аниқ механизм ва ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш, маҳалла даражасида масъулларни белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Хитой тажрибаси асосида туман ва маҳаллаларда аҳоли билан бевосита ишлайдиган ходимлар учун аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.