Маҳаллий

Ҳокимлар энди ҳафтада 3 кун камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади

Ҳокимлар энди ҳафтада 3 кун камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади

Ўзбекистонда камбағаллик билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда 3-сентябр куни Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Мазкур тизимга кўра:

- “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади;

- ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бощилигида штаблар ташкил этилади;

- банклар ва бандликка кўмаклашиш идоралари ушбу штабларга жойлардаги масалаларни ҳал этишда ёрдам беради;

- вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бутун иқтисодий комплекс билан ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади.

Йиғилишда камбағаллик даражаси пасайиб, эҳтиёжманд аҳоли сони камайгани, бироқ айрим маҳаллаларни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича масъуллар фаолиятида натижа етарли эмаслиги айтилганди. Шавкат Мирзиёев айрим ҳудуд раҳбарлари одамларни ишли қилишга билими ёки тоқати етмаётганини танқид қилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.