Мунира Аминова Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди
У тайинловга қадар Буюк Британиянинг Қироллик қиşлоқ хöжалиги университети билан ҳамкорликда Тоşкент şаҳрида таşкил этилган Халқаро қиşлоқ хöжалиги университети ректори лавозимида фаолият кöрсатган.

Мунира Аминова Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Аминова Мунира Абдугафуровна Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Буюк Британиянинг Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори сифатида фаолият юритган.
Мунира Аминова меҳнат фаолияти давомида Молия вазирлиги, Халқаро Вестминстер университети, БМТ, Халқаро маъмурий фанлар институти, Европа Иттифоқи дастурлари ҳамда Белгия ва Нидерландиянинг олий таълим муассасаларида раҳбарлик, илмий-педагогик ва экспертлик лавозимларида ишлаган.
У сиёсий фанлар доктори бўлиб, Тошкент давлат техника университети, Буюк Британиядаги Бирмингем университети ва Брюссел Вриже университетида таълим олган.
2024-йилдан буён Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритмоқда.

