Спорт

Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари жамоаси Кореядаги турнирда ғолиб чиқди

Ўзбекистонлик ҳарбийлар турли йўналишларда рекорд натижаларни қайд этган.

Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари жамоаси Кореядаги турнирда ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Корея Республикасида бўлиб ўтган Халқаро илмий жанговар тайёргарлик мусобақасида муносиб иштирок этди.

Мазкур нуфузли беллашувда АҚШ, Озарбойжон, Австралия, Полша каби жами 7 та мамлакатдан келган 12 та жамоа таркибидаги қарийб 500 нафар иштирокчи ўзаро куч синашди. Жараёнларни эса Туркия, Мексика, Филиппин, Малайзия сингари 8 та давлат ҳарбийлари кузатиб борди.

2023-йилдан бери ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақанинг жорий босқичида аввал иштирокчилар тоғли, ўрмонли ва шаҳар ҳудудларида жанг олиб бориш шартларини бажаришди. Кейин эса учала ҳудуд шароитида бир вақтнинг ўзида жанг олиб бориш босқичида беллашишди.

«Ҳар қандай мутахассисдан катта тажриба ва маҳорат талаб этадиган шартлар Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун қийинчилик туғдирмади. Улар турли йўналишларда рекорд натижаларни қайд этди. Хусусан, ҳарбийларимиз тоғли ҳудудда мудофаада турган шартли душман кучларини талафотларсиз тўлиқ яксон қилиб, 7 та байроқни қўлга киритди.

Шаҳар шароитида жанг олиб бориш шартида ҳам мудофааланаётган шартли душманга ҳужум уюштириб, барча обьектларни ва 7 та байроқни қўлга киритди. Бу муваффақият ҳам аввал ҳеч бир жамоа томонидан эришилмаган.

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳарбийлар жамоаси шаҳар шароитида жанг олиб боришда мудофаа обьектларини ушлаб туриш бўйича ҳеч бир жангчини йўқотмаган ҳолда 7 та обьект ва барча байроқларни қўлга киритиб, рекордни янгилаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.