Маҳаллий

Мудофаа саноати қўмитасига раис тайинланди

Мудофаа саноати қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.

Маълумот учун, Мудофаа саноати қўмитаси шу вақтгача агентлик мақомида бўлиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурида фаолият юритган. Ушбу тузилманинг ҳукумат таркибига ўтказилгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Акмал Жуманазаров 2024-йил февралида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланган эди.

Ундан аввал у энергетика вазирининг электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.