«МУ»да суперкамбек, «Барса» ва «ПСЖ»да йирик ğалаба
Ямал Мбаппени, Рафиня Неймар ва Ривалдони ортда қолдирди, Кейн Роналдунинг рекордини забт этолмади.

«МУ»да суперкамбек, «Барса» ва «ПСЖ»да йирик ғалаба
3-ноябр оқшомида ЕÇЛ умумий гуруҳ босқичи 4-тури доирасида 9 та учрашув бўлиб ўтди. «ПСЖ» кетма-кет 4 ўйинда ҳам ғалаба қозониб, турнир жадвалини бошқармоқда, «Барселона» «Астон Вилла»га қарши қийин кечиши кутилган ўйинда йирик ғалабага эришди, «Бавария» кетма-кет икки дурангдан кейин Мадридда ғалаба қозониб, кучли саккизликка кириб олди.
**«Барселона» – «Астон Вилла» 3:0**
Ямал, 7 (1:0). Рафиня, 52 (2:0). Рафиня, 64 (3:0)
**«Барселона»:** Гарсия, Кубарси, Мартин, Канселу, Фариняс (Балде, 82), Педри (Гави, 70), Родри (Бернал, 46), Фермин Лопес (де Ёнг, 70), Гордон, Ямал, Рафиня (Габриел Жезус, 70)
**«Астон Вилла»:** Судзуки, Линделёф, Пау Торрес, Мацен, Кеş, Камара, Гомес (Баркли, 62), Манзамби (Горецка, 62), Буендия (Мбай, 62), Макгинн (Абраҳам, 77), Жексон (Алиссон, 77)
**Огоҳлантиришлар:** Рафиня, 45 – Мацен, 11. Буендия, 31. Жексон, 45
«Барселона» бу мавсумда нисбатан камтарона рақибларни осонлик билан тор-мор этиб келмоқда ва истаганича гол урмоқда. Шу билан бирга, топ рақибларга қарши ўйинларда қийналмоқда: каталонияликлар бир ҳафта ичида «ПСЖ» ва «Реал»га мағлуб бўлди. Унаи Эмери бошқарувидаги «Астон Вилла» ҳам рақобатбардош жамоа эди. Аммо «Барса» инглизларга қарши ўйинда қийинчиликка учрамади.
Ўйинда кўп нарса «Вилла» ҳимоясидаги қўпол хатодан кейин ҳал бўлди. Ўйиннинг еттинчи дақиқасидаёқ ҳимоядан чиқишда Гомес эҳтиёцизлик билан ён томонга пас берди ва тўпга эга чиққан Ямал олис бурчакни аниқ нишонга олди.
Бу билан у ЕÇЛда 20 ёшгача урилган голлар сони бўйича Мбаппени ортда қолдирди (13 га қарши 14). Умуман, 19 ёшли вингер бу мавсумни ўта юқори нотада ўтказмоқда: у «Барселона» ва миллий жамоа сафида 18 ўйинда гол+пас бўйича аллақачон 17+12 кўрсаткичини қайд этмоқда. Шундан ЕÇЛда тўрт ўйинда уч гол урди ва тўрт голга узатма берди.
«Астон Вилла» ҳимоячилари эса «Барселона»нинг юқори прессингидан сабоқ чиқаришмади. Меҳмонлар ҳимоядан чиқишда ерда ўйнашда давом этишди ва 26-дақиқада иккинчи гол ўтказилиши мумкин эди.
Бу сафар дарвозабон Судзуки рақибнинг уч футболчиси қуршовида қолиб кетди ва тўпни узоқлаштира олмади.

