Сиёсат

Москвада Россиядаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Кикот, бош прокурор ўринбосари Пётр Городов ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан ищи учрашув ўтказди.

Москвада Россияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Миграция агентлиги директори Бехзод Мусаев, Россиядаги элчи Ботиржон Асадов, бош консул Мехриддин Хайриддинов ва маслаҳатчи Баходир Назаров кирди.

Учрашувда Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари, жумладан, уларнинг ҳибсга олинганлиги ҳақида Ўзбекистон томонини ўз вақтида хабардор қилиш, миграция тадбирлари давомида уларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммолар бўйича тезкор ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Назорат қилинувчи шахслар реестри билан боғлиқ масалалар, шунингдек, айрим ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар тоифасининг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларини Россияда ташкилий равишда ишга жойлаштириш, уларни касбий ва жўнаб кетишдан олдинги тайёргарликдан ўтказиш, шунингдек, миграция тартиб-таомилларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, миграция соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.