Дунё

Москва марказида уç кун мобил интернет çекланиşи мумкин

Москва марказида 27–29-октабр кунлари халқаро саммитлар муносабати билан мобил интернет иşида вақтинçалик çекловлар бöлиşи мумкин. Россия Рақамли ривожланиş вазирлигига кöра, оддий телефон қöнğироқлари, Ви-Фи ва «оқ рöйхат»даги сайтлардан фойдаланиş имконияти сақланади.

Москва марказида уч кун мобайнида мобил интернет чекланиши мумкин

Вазирлик 26-октабр куни кечқурун чекловлар Москванинг Учинчи транспорт ҳалқаси ичидаги ҳудудларга тегишли эканини маълум қилди.

Мобил интернет қуйидаги вақтлардан бошлаб узилиши мумкин:

27 ва 28-октабр — Москва вақти билан соат 11:30 дан;

29-октабр — соат 09:30 дан кун давомида.

Бу кунларда Россия пойтахтида иккита халқаро тадбир ўтказилади. 27-октабрда Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми саммити, 28–29-октабрда эса «Россия - Африка» саммити бўлиб ўтиши белгиланган.

Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форумида Эрон ва Экваториал Гвинея президентлари, Қатар амири ҳамда Ливия Президентлик кенгаши раиси қатнашиши кутилмоқда. Венесуела президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригеснинг видеомулоқот орқали иштироки режалаштирилган.

«Россия - Африка» саммитига Африканинг қарийб 50 давлатидан вакиллар келади. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Владимир Путин айрим давлатлар раҳбарлари билан 20 га яқин икки томонлама учрашув ўтказмоқчи.

Тҳе Моссов Тимес нашри эслатишича, март ойида ҳам Москва марказида мобил интернет икки ҳафтадан ортиқ ишламаган. Ўшанда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков буни хавфсизликни таъминлаш зарурати билан изоҳлаган.

«Коммерсант» маълумотига кўра, ўша узилишлардан кўрилган зарар кунига қарийб 1 миллиард рублни ташкил этган.

Россия расмийлари аввалги интернет чекловларини Украина дронлари ҳужумларига қарши чоралар билан ҳам изоҳлаган. 23-октабрдаги ҳужум пайтида Москва атрофидаги тўрт аеропорт иши вақтинча тўхтатилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.