Молиявий активларни токенизация қилиш: глобал тренд ва Ўзбекистон учун истиқболлар
Материал молиявий активларни токенизация қилишнинг глобал ривожланиши, унинг иқтисодий самаралари ва Ўзбекистонда жорий этилиш истиқболларига бағишланган.

Молиявий активларни токенизация қилиш: глобал тренд ва Ўзбекистон учун истиқболлар
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) Citi Institute томонидан тайёрланган, молиявий активларни токенизация қилишнинг мавжуд капитал бозорлари тузилмасини ўзгартирадиган глобал трендига бағишланган «Токенизация-2030: Уолл-стрит блокчейнга чиқмоқда» (2026 йил июнь) маърузасини таҳлил қилди. Бугунги кунда акциялар ва облигацияларни сотиб олиш ҳамда сотиш бир нечта иштирокчилар (биржа, банк) орқали амалга оширилади, активни топшириш ва тўлов эса алоҳида ҳисобга олинади. Токенизация молиявий активларга (акциялар, облигациялар) бўлган ҳуқуқларни рақамли шаклга ўтказиш ва амалга ошириш имконини беради...

