Технология

Модерна аксиялари саратонга қарши ваксина синовидан сўнг 160 фоизга ошди

Компания томонидан ишлаб чиқилган ваксина синовлар давомида меланоманинг сўнгги босқичларида касаллик қайталаниши ҳолатларини камайтирганини кўрсатди. Бу саратоннинг ушбу турини даволашнинг янги усули пайдо бўлишига умид уйғотди.

Модерна компанияси аксиялари саратонга қарши ваксина синовларидан сўнг 160 фоизга кўтарилди.

19-август куни бўлиб ўтган савдолар натижасида Америка биотехнология компанияси Модерна аксиялари нархи 159,57 фоизга ошиб, энг юқори нуқтада 163,43 долларга етди. Бу ҳақда НАСДАҚ биржасининг маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Блоомберг нашрининг хабар беришича, котировкаларнинг ўсиши Модерна ва Мерск фармацевтика компанияси ҳамкорлигида яратилган ваксина йирик клиник синовлар давомида меланоманинг сўнгги босқичларида касалликнинг қайталаниш ҳолатларини камайтиришга ёрдам бергани ҳақидаги хабарлар фонида юз берди. Бу эса беморларнинг умрини узайтириш имконини берувчи ушбу саратон турини даволаш усулининг пайдо бўлишига умидларни кучайтирди.

Компаниянинг маълумотларига кўра, синов ўзининг асосий мақсадига эришган: ваксина Мерск компаниясининг Кейтруда иммунопрепарати билан биргаликда қўлланилганда, меланома қайталаниши ҳолатларини фақат иммунотерапиянинг ўзига қараганда кўпроқ камайтиришини кўрсатган. Шунингдек, тадқиқот яна бир мақсадга – саратоннинг тана бўйлаб янги аъзоларга тарқалишини секинлаштиришга ҳам эришди.

Меланома – теридаги пигмент ҳосил қилувчи меланоцит ҳужайраларидан ривожланадиган хавфли ўсма ҳисобланади. У тез ўсиши ва бошқа аъзоларга метастаза бериши мумкин. Янги пайдо бўлган ёки шакли, ранги, ўлчами ўзгараётган холлар меланомадан шубҳаланишга асос бўлади. Эрта аниқлаш даволаш самарадорлигини оширади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.