Маҳаллий

Миллий кутубхона ортидаги автотураргоҳ лойиҳаси бўйича экологик экспертиза хулосаси йўқ – Экоқўмита

Қўмита ҳудудда ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, жумладан, дарахт ва буталарга, яшил майдонларга ҳамда тупроқ қопламига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлар тегишли экологик баҳолашдан ўтказилмасдан амалга оширилиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Миллий кутубхона ортидаги автотураргоҳ лойиҳаси бўйича экологик экспертиза хулосаси мавжуд эмас – Экоқўмита

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда автотураргоҳ қурилиши режалаштирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, ҳозирча экологик экспертиза хулосаси йўқлигини маълум қилди.

Баёнотда ҳудуддаги ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, жумладан, дарахт ва буталар, яшил майдонлар ҳамда тупроқ қопламига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлар тегишли экологик баҳолашсиз амалга оширилиши мумкин эмаслиги таъкидланган.

Лойиҳа доирасида 1 мингдан ортиқ дарахт ва бута экиш режалаштирилган. Бироқ қўмитага кўра, янги кўчатлар мавжуд кўп йиллик дарахтлар ва шаклланган яшил ҳудудларнинг экологик, иқлимий ҳамда рекреацион аҳамиятини тўлиқ алмаштира олмайди.

Қўмита ҳудуддаги мавжуд яшил майдон ва дарахтларни имкон қадар сақлаб қолиш, уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.