Мета ижтимоий тармоқларнинг болаларга зарари бўйича 17 млрд доллар товон пули тўлайди
Мета Платформс компанияси ўзига тегишли бўлган Фасебоок ва Инстаграм ижтимоий тармоқларининг вояга етмаганларга етказган зарари бўйича даъволар юзасидан АҚШ 29 та штати билан қарийб 17 миллиард долларгача товон пули тўлаш ҳақида келишувга эришди.

Мета компанияси ижтимоий тармоқларнинг болаларга салбий таъсири билан боғлиқ даъволар бўйича 17 миллиард доллар миқдорида товон пули тўлашга рози бўлди.
Даъволарда ижтимоий платформалар болаларда қарамликни келтириб чиқариши, фойдаланувчиларни хавфсизлик масаласида чалғитиши ва вояга етмаганларнинг шахсий маълумотларини ноқонуний йиғиши таъкидланган эди.
Суд жараёнидан аввал Мета эҳтимолий жариманинг максимал миқдорини қарийб 1,4 триллион долларга баҳолаган бўлса, штатларнинг бош прокурорлари 200 миллиард доллар атрофидаги анча реалроқ рақамни илгари сурган эди.
Ахиос маълумотларига кўра, Мета вояга етмаганлар учун бир қатор чекловларни жорий этади. Буларга 18 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун Фасебоок ва Инстаграмъда кунига 2 соатлик чеклов, ярим тундан тонгги 6 гача киришни блоклаш, шунингдек, дарс вақтларида билдиришномаларни чеклаш киради.
**Пуллар қаерга сарфланади?**
Бу шунчаки жарима эмас, балки Мета штатларга жамоат саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича турли мақсадлар учун маблағ ажратишга рози бўлди. Бу мақсадлар қаторига инқироз ҳолатларида ёрдам кўрсатиш, дарсдан кейинги дастурлар, фаол дам олиш ва ёшларнинг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари киради.
**Қизиқарли жиҳат – рақобатчиларга босим**
Келишув суммасининг тахминан 5 миллиард доллари фақат ЁуТубе ва ТикТок ҳам штатлар билан шунга ўхшаш битимга рози бўлсагина кучга киради. Бу битим бир соатлик кундузги чекловни, тунги чекловларни, ёшни тасдиқлаш тизимларини жорий этишни ҳамда ҳар бир компаниянинг тахминан 5 миллиард доллар тўлашини ўз ичига олади. Яъни, Мета шу йўл билан рақобатчиларни ҳам ўзига ўхшаш тартибга солиш доирасига тортишга ҳаракат қилмоқда.
**Молиявий оқибатлар**
Компания ушбу келишув муносабати билан жорий чоракда 10 миллиард доллар миқдоридаги харажатларни ҳисобга олишини маълум қилди – бу сумма аввалги прогнозларда кўзда тутилмаган эди. Премаркетда Мета аксиялари 4,4 фоизга ўсди – афтидан, инвесторлар буни энг ёмон ссенарийнинг олди олинди, деб қабул қилишган.

