Технология

Мета триллион долларлик суд хавфига дуч келди

АҚШда Мета Платформс компаниясига қарши йирик суд жараёни бошланди. 29 штатдан иборат коалиция Фасебоок ва Инстаграм атайлаб болалар ва ўсмирларда ижтимоий тармоққа қарамликни кучайтирувчи тарзда ишлаб чиқилгани, компания эса бу орқали реклама даромадларини оширишга уринганини даъво қилмоқда. Мета айбловларни рад этяпти.

Мета компанияси триллион долларлик суд хавфи остида қолди. 18-август куни Калифорния штатининг Окленд шаҳридаги федерал судда бошланган ушбу жараёнда жами 29 штат иштирок этмоқда, даъвонинг асосий қисми эса Калифорния, Колорадо, Кентукки ва Ню-Жерси штатлари томонидан илгари сурилган.

Даъвогарлар Метаъни Фасебоок ва Инстаграм платформаларида ёш фойдаланувчиларни иложи борича узоқроқ ушлаб туришга қаратилган функсиялардан фойдаланганликда айбламоқда. Уларнинг таъкидлашича, бундай дизайн болалар ва ўсмирларнинг психологик заифликларидан фойдаланиб, платформалардан мажбурий тарзда фойдаланишга ўхшаш одатларни шакллантирган.

Шунингдек, штатлар компанияни ёш фойдаланувчилар учун Фасебоок ва Инстаграм хавфсизлиги ҳақида жамоатчиликни чалғитишда айбламоқда. Бундан ташқари, Мета 13 ёшга тўлмаган болаларнинг шахсий маълумотларини ота-она розилигисиз йиғиш ва қайта ишлаш орқали АҚШнинг болалар махфийлигини ҳимоя қилишга қаратилган СОППА федерал қонунини бузгани даъво қилинмоқда.

Судда Калифорния бош прокурори ўринбосари Меган ЎНилл даъвогарлар номидан сўзга чиқиб, Мета ўсмирлар психологиясига оид тадқиқотлардан уларнинг эътиборини янада узоқроқ ушлаб туриш учун фойдаланганини таъкидлади. Даъвогарларнинг фикрича, компаниянинг бизнес модели фойдаланувчини платформага жалб қилиш, уни имкон қадар узоқ ушлаб туриш, маълумотларини йиғиш ва шу орқали реклама даромадини оширишга қаратилган. Ёш фойдаланувчилар эса компания учун узоқ муддатли ва қимматли аудитория ҳисобланади.

Судда Метаънинг собиқ муҳандиси Артуро Бежар ҳам кўрсатма берди. Унинг сўзларига кўра, маҳсулотларни ишлаб чиқиш жараёнида болалар хавфсизлиги билан боғлиқ баъзи ички огоҳлантириш ва таклифларга етарлича эътибор берилмаган.

Мета вакиллари эса штатларнинг даъволарига қўшилмайди. Компания ҳимояси даъвогарлар фойдаланувчилар атайлаб чалғитилганини етарли даражада исботламаганини таъкидламоқда. Мета ўз платформаларида ўсмирларни ҳимоя қилиш учун йиллар давомида турли хавфсизлик чораларини жорий этганини билдирди. Компания, шунингдек, штатлар Фасебоок ва Инстаграмънинг ишлаш услуби ҳамда дизайнига ҳаддан ташқари кенг ўзгартишлар киритишга ва жуда катта миқдорда молиявий товон ундиришга уринаётганини айтмоқда.

Ишнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – эҳтимолий молиявий жазо миқдори. Метаънинг ўз ҳисоб-китобларига кўра, суд компания зарарига қарор чиқарса, айрим ҳисобларда жарималарнинг назарий юқори чегараси 1,4 триллион долларгача етиши мумкин. Бироқ бу Мета албатта шунча маблағ тўлайди дегани эмас – якуний сумма суд хулосалари ва қонун бузилиши деб топилган ҳолатларга боғлиқ бўлади.

Штатлар фақат молиявий жазо билан чекланмай, Мета платформалари ишлаш тартибига ўзгартишлар киритишни ҳам талаб қилмоқда. Шу сабабли суд натижаси Фасебоок ва Инстаграмънинг айрим функсиялари, айниқса ёш фойдаланувчиларга мўлжалланган механизмлар қандай ишлашига таъсир қилиши мумкин.

Суд жараёни бир неча ҳафта давом этиши кутилмоқда. Жараёнда Мета асосчиси ва бош директори Марк Сукерберг ҳамда Инстаграм раҳбари Адам Моссери каби юқори лавозимли раҳбарларнинг кўрсатма бериши кутилмоқда.

Иш АҚШ ва бошқа мамлакатларда болалар ва ўсмирларни ижтимоий тармоқларнинг эҳтимолий салбий таъсиридан ҳимоя қилиш масаласи тобора кучли муҳокама қилинаётган бир пайтда кўриб чиқилмоқда. Суд қарори Мета учунгина эмас, балки ижтимоий тармоқлар платформаларининг ёш фойдаланувчилар олдидаги жавобгарлиги бўйича ҳам муҳим ҳуқуқий прецедентга айланиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.