МДҲдаги 1-рақамли олийгоҳда таҳсил олиş: Назарбаев Университй Öзбекистон талабалари уçун қандай имкониятларни таклиф этади?

МДҲдаги 1-рақамли олийгоҳда таҳсил олиш: Назарбаев Университй Ўзбекистон талабалари учун қандай имкониятларни таклиф этади?
Назарбаев Университй (НУ) илк бор Тимес Ҳигҳер Эдусатион Ворлд Университй Ранкингс 2027 нуфузли рейтингида МДҲ мамлакатлари университетлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Таъкидланишича, бу халқаро академик стандартлар асосида инглиз тилида таълим олиш, замонавий илмий-тадқиқот ускуналаридан фойдаланиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларида қатнашишга шароит ҳозирлайди.
Назарбаев Университй маълумотларига кўра, олийгоҳ битирувчиларининг ишга жойлашиш даражаси 95 фоиздан юқори. Улар Қозоғистон ва хориждаги меҳнат бозори, жумладан, Гоогле, Мисрософт, Амазон ва Мета каби халқаро компаниялар, шунингдек, бошқа йирик ташкилотларда иш топмоқда.
Илмий тадқиқотларда иштирок этиш, халқаро академик муҳитда таҳсил олиш ва ўз лойиҳаларини ривожлантириш имконияти битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини оширади. Айрим битирувчилар хорижда ўқишни давом эттиради. НУ битирувчилари Айви лигаси университетлари, шунингдек, Станфорд Университй, Массачусетц Институте оф Течнологй (МИТ), Университй оф Охфорд ва дунёнинг бошқа етакчи олийгоҳларига грант асосида ўқишга қабул қилинмоқда.
Назарбаев Университй талаба ва битирувчилари нафақат билим олиш ва илмий фаолият билан шуғулланиши, балки ўз технологик лойиҳаларини ҳам ривожлантириши мумкин. Олийгоҳ экотизими тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва жамоаларнинг халқаро бозорга чиқишига кўмаклашади.
НУ билан боғлиқ 18 та стартап Станфорд университети ҳамжамияти иштирокида ташкил этилган СтартХ акселерация дастуридан ўтган. Мазкур натижа технологик жамоалар учун ўз ғояларини ривожлантириш ва халқаро тадбиркорлик муҳитида тажриба орттириш имкониятидир. Бунга мисоллардан бири бозор қиймати 5,4 миллиард долларга баҳоланаётган Қозоғистоннинг илк технологик “яккашохи” — Ҳиггсфиелд АИ стартапидир. Университет маълумотларига кўра, стартап жамоасининг 90 фоизини НУ талабалари ва битирувчилари ташкил этади.

