“Махачев барча даврларнинг энг зўр жангчиси эмас¨” — УФС президенти

**УФС президенти: "Махачев ҳали барча даврларнинг энг зўр жангчиси эмас"**
УФС президенти Дана Уайтнинг та'кидлашича, ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев аралаш яккакурашлар тарихидаги энг буюк жангчилар қаторига кирмайди. Унинг фикрича, россиялик жангчи навбатдаги беллашувда ҳам ғалаба қозонса, энг яхшилардан бири сифатида э'тироф этилиши мумкин. Бу ҳақда ММА Фигҳтинг нашри хабар берди.
Ислом Махачев УФС тарихида кетма-кет ғалабалар сони бўйича ташкилотнинг собиқ чемпиони Андерсон Силванинг рекордини янгилаш имкониятига эга. Ҳар икки жангчи қаторасига 16 та беллашувда зафар қучган. Доғистонлик спортчида мутлақ рекорд қайд этиш имконияти мавжуд.
Дана Уайтнинг та'кидлашича, Махачевнинг фаолиятидаги ютуқлар уни аллақачон барча даврларнинг энг буюк спортчиси (ГОАТ) мақоми учун асосий да'вогарлардан бирига айлантирган. Бироқ УФС раҳбари бу борадаги якуний хулосани навбатдаги жангдан кейин чиқаришни ма'қул кўрмоқда.
"Мен жанг якунлангунига қадар бундай нарсалар ҳақида ўйламайман. Унинг қандай жанг қилишини 16-август куни кўрамиз. Агар Ислом рекордни янгиласа, фаолиятини давом эттириб яна рақибларни мағлуб этаверса, фаолиятини якунлаганида унинг тарихдаги ўрнини баҳолаш мумкин", деди Уайт.
Махачев ҳозирда УФСънинг вазн тоифасидан қат'и назар дунёнинг энг кучли жангчилар рейтингида (П4П) биринчи ўринда бормоқда. У ярим ўрта вазн чемпионлигини муваффақиятли ҳимоя қилса, кетма-кет ғалаба қозониш бўйича (17 та ғалабали серия) рекордчига айланади.
Шунга қарамай, Уайт Махачевни Жон Жонс ва Жорж Сен-Пьер каби ММА тарихининг энг буюк жангчилари қаторига қўшишга ҳали эрта, деб ҳисоблайди:
"Унда буюк жангчи бўлиш учун барча имкониятлар бор. Бу ҳақда шанба кунги жангдан кейин, унинг кўрсатган натижаси ва рекордни янгилашига қараб гаплашишимиз керак".
Ма'лумот учун, Махачев ва Гарри ўртасидаги чемпионлик жанги 16-август куни АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтадиган УФС 330 турнирининг марказий баҳси бўлади.
Айни пайтда Ислом Махачев УФСъда кетма-кет 16 та ғалабали серияни давом эттирмоқда. Унинг профессионал фаолиятидаги рекорди 28 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил этади. Россиялик жангчи сўнгги бор Ню Ёркда ўтказилган УФС 322 турнирида собиқ чемпион австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритган ва УФС тарихида икки вазн тоифасида чемпион бўлган жангчилар қаторидан жой олган эди.
Иан Мачадо Гарри эса сўнгги жангини 2025-йилнинг 22-ноябр куни Қатарда ташкил этилган УФС Фигҳт Нигҳт турнирида фаластинлик Билол Муҳаммадга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган. 28 ёшли ирландияликнинг профессионал рекорди 17 ғалаба (шундан 8 таси муддатидан аввал) ва 1 мағлубиятдан иборат.

