Спорт

УФС собиқ чемпиони Махачев ва Гарри ўртасидаги жангга тахмин билдирди

УФС собиқ чемпиони Даниел Кормье Ислом Махачев ва Иан Мачадо Гарри ўртасидаги чемпионлик жанги борасида ўз тахминларини билдирди. Унинг фикрича, жанг тақдири биринчи раунддаёқ ҳал бўлиши мумкин.

Кормьенинг таъкидлашича, бу жанг ҳар икки спортчи учун ҳам осон кечмайди. Унинг сўзларига кўра, агар Гарри тик туриб жанг қилишда ўз маҳоратини кўрсата олса, Махачев учун узоқ давом этадиган беллашувга айланиши мумкин. Бироқ, агар Махачев илк раундларданоқ тейкдаун амалга оширса, устунлик аста-секин унинг томонига ўтади. Кормье Гаррини ушбу вазн тоифаси учун йирик жангчи деб таърифлаб, унинг бўйи баландлиги, чаққонлиги ва 25 дақиқа давомида юқори темпни ушлаб тура олиш қобилиятини Махачев учун муайян муаммолар туғдириши мумкинлигини қайд этди. Энг муҳими, Гарри рақиби қаршисида бир жойда туриб қолмайди, дея қўшимча қилди Кормье.

Махачев ва Гарри ўртасидаги чемпионлик жанги 16-август куни АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтадиган УФС 330 турнирининг асосий баҳси бўлади.

Ҳозирда Ислом Махачев УФС'да кетма-кет 16 та ғалабали серияни давом эттирмоқда. Унинг профессионал фаолиятидаги рекорди 28 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил этади. Россиялик жангчи сўнгги бор Ню-Ёркда ўтказилган УФС 322 турнирида австралиялик собиқ чемпион Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритган ва УФС тарихида икки вазн тоифасида чемпион бўлган жангчилар қаторидан жой олган эди.

Иан Мачадо Гарри эса сўнгги жангини 2025-йилнинг 22-ноябр куни Қатарда ташкил этилган УФС Фигҳт Нигҳт турнирида фаластинлик Билол Муҳаммадга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган. 28 ёшли ирландияликнинг профессионал рекорди 17 ғалаба (шундан 8 таси муддатидан аввал) ва 1 мағлубиятдан иборат.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.