Масофавий молиявий хизматларда фирибгарликка қарши талаблар кучайтирилади
Мижозларга ҳисобварақдаги маблағларнинг исталган қисмини мустақил блоклаш ва блокдан чиқариш имкониятини яратилади

Масофавий молиявий хизматларда фирибгарликка қарши талаблар кучайтирилади
Марказий банк масофавий молиявий хизматларда киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган минимал талабларни такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.
Лойиҳада қуйидаги асосий ўзгаришлар кўзда тутилган:
«Хавфсиз идентификация».
СМС-коддан ташқари биометрик идентификация ва қурилмага боғланган тасдиқлаш усулларидан фойдаланиш.
«Маблағларни блоклаш».
Мижозларга ҳисобварақдаги маблағларнинг исталган қисмини мустақил равишда блоклаш ва блокдан чиқариш имкониятини яратиш.
«Фирибгарликнинг олдини олиш».
Шубҳали операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш тартибини жорий этиш.
«Зарарли дастурлардан ҳимоя».
Мижоз қурилмасида зарарли дастурлар аниқланганда уни бир соат ичида хабардор қилиш ва муҳим операцияларни чеклаш.
«Муқобил идентификация».
Биометрик текширувдан ўта олмайдиган фуқаролар учун бошқа тасдиқлаш усулларини қўллаш.
Шунингдек, банкларнинг киберҳодисалар ҳақида Марказий банкни 24 соат ичида хабардор қилиш мажбурияти ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан маълумот алмашиш хавфсизлиги бўйича жавобгарлик белгиланмоқда.
Қарор лойиҳаси билан «regulation.gov.уз» (Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали) орқали танишиш ва таклифлар қолдириш мумкин.

