Маша аслида ўлганми? “Қизалоқ ва Маймоқ” ҳақидаги энг қўрқинчли назариялар

Маша аслида ўлганми? “Маша ва Айиқ” ҳақидаги энг даҳшатли назариялар
“Маша ва Айиқ” мулцериали болалар орасида жуда машҳур бўлиб, кўплаб мамлакатларда севиб томоша қилинади. Баъзи томошабинлар шўх қизалоқ ва ғамхўр айиқнинг саргузаштларини шунчаки кузатиб боришса, бошқалар экранда содир бўлаётган воқеаларни изоҳлашга уринишади. Кўпинча бу уринишлар даҳшатли тус олади.
**Маша — ўлган қизалоқнинг арвоҳи**
Энг машҳур мухлислар назариясига кўра, Маша ўлдирилган қизчанинг арвоҳи. У айнан Айиқнинг қўлида ҳалок бўлган. Шунинг учун ҳам у ўсмайди ва шафқацизлиги учун жазо сифатида айиқни тинимсиз безовта қилади. Қизчанинг ота-онаси бу жудоликка чидай олмай, бош қаҳрамон яшайдиган бўш уйни ташлаб кетишган.
**Айиқ қизчани етим қолдирган**
Бошқа бир талқинга кўра, Маша эмас, унинг ота-онаси ҳалок бўлган. Бунга яна ўша Айиқ сабабчи. Эҳтимол, йиртқич уларни еб қўйгандир ёки шунчаки ҳужум қилгандир, балки сирк фокусини кўрсатиб, юрак хуружига олиб келгандир.
Шундан сўнг Айиқ ҳалок бўлганларнинг бир қизчаси қолганини кўриб қолади. Айбдорлик ҳиссидан келиб чиқиб, у Машага ғамхўрлик қилишга қарор қилади. Қизалоқ эса жуда ёшлиги туфайли нима содир бўлганини англаб етмайди ва айиқни ўзининг янги отаси деб қабул қилади.
**Сюжет асосида ғамгин афсона ётади**
Яна бир назария қадимий маросим билан боғлиқ. Унга кўра, славян ва фин-угор халқларида турмушга чиқишга улгурмай вафот этган қизни айиққа рамзий турмушга беришган — унинг тобутига йиртқичнинг тишларини ёки ҳатто панжасини солиб қўйишган. Бу марҳума ёвуз руҳга айланиб қолмаслиги учун қилинган.
Балки, Маша ва Айиқ айнан шундай жуфтликдир. Демак, уларнинг иккиси ҳам қандайдир нариги дунёда яшайди. Тўғри, ёшдаги фарқ туфайли уларнинг муносабатлари кўпроқ ота ва қиз муносабатларига ўхшайди. Лекин нариги дунёнинг мантиғини ким ҳам тушунарди.
**Айиқ аросатга тушиб қолган**
Аввалги талқинларда Маша ёки унинг ота-онаси ҳалок бўлган экан, демак, йиртқичнинг ўзи ҳам тирик эмаслиги ҳақидаги назария пайдо бўлиши табиий эди. Айиқ “Биринчи учрашув” қисмида балиқ овига чиққанида ёки мултфилм воқеалари бошланишидан аввал, сиркда ишлаган пайтларида ўлган. Лекин тириклигида у, афтидан, қандайдир ёмон иш қилган ва шу сабабли нариги дунёда тиниб-тинчимас қизалоқ кўринишидаги жазо олган.
Сюжетнинг даврийлиги ва воқеалар ривожидаги кўплаб мантиқсизликлар ушбу назарияни қувватлайди. Қаҳрамон гўёки қандайдир аросатда қолган ва у ерда қайта-қайта сабр-тоқат синовларидан ўтишга мажбур. Ёки Маша — унинг реал дунё билан боғловчиси. Айиқ ҳаёт ҳақидаги хотираларидан воз кеча олмайди, шунинг учун ҳам азоб чекса-да, қизалоққа шундай ғамхўрлик қилади.
**Асл ёвузлар — қишлоқ аҳолиси**
Энг ғамгин назариялардан бири Айиқни ёвуз қаҳрамон сифатида эмас, балки қурбон сифатида кўрсатади. Айни пайтда бу назария нафақат Машанинг ота-онаси, балки йиртқичнинг онаси ҳам қаерга йўқолиб қолганини изоҳлаб беради. “Оромгоҳда” деб номланган қисмда харитани кўриш мумкин. Қаҳрамонлар қишлоқ яқинида турибди, бироқ қизча у ерга боришни сира истамайди. “Квартет плюс” қисмида эса Айиқнинг отаси пайдо бўлади-ю, аммо унинг онаси ҳеч қаерда тилга олинмайди.
Шундан сўнг қишлоқда жуда ёвуз ва хавфли одамлар яшайди, деган фараз пайдо бўлди. Улар Айиқнинг бутун оиласини ўлдирмоқчи бўлишган, бироқ фақат онаси ҳалок бўлган — қолганларни эса Машанинг ота-онаси қутқариб қолган. Шу сабабли улар қишлоқдан ҳайдаб юборилиб, фақат қизалоқ қолдирилган. Энди эса қутқариб қолинган Айиқ унга ғамхўрлик қилишга мажбур.
**Ҳаммасига бўрилар айбдор**
Мулцериалда барча кулфатларни ағдариш мумкин бўлган яна бир гуруҳ қаҳрамонлар бор. “Маша ва Айиқ”даги бўрилар одатда кулгили ролни ўйнаса-да, аслида улар хавфли йиртқичлардир.
Эҳтимол, қачонлардир қизчанинг ота-онасига айнан бўрилар ҳужум қилгандир. Жон сақлашга уринган ота-она махсус хизматларни чақирган. Аммо якунда йиртқичлар нафақат Машанинг ота-онаси, балки тез ёрдам машинасида келган шифокорларни ҳам еб қўйган. Ўрмондаги эски машина ҳам шундан далолат беради.
**Қаҳрамонлар — “Фиве Нигҳц ат Фреддйъс” персонажларининг аждодлари**
Маълумки, “Фиве Нигҳц ат Фреддйъс: Сесуритй Бреач” ўйинидаги воқеалар келажакда содир бўлади. Бош қаҳрамон — гиперфаол бола Грегори, унга эса робот-айиқ Фредди ёрдам беради (бу ғайриоддий, чунки олдинги қисмларда у ёвуз қаҳрамон бўлган).
Бу қаҳрамонларнинг “Маша ва Айиқ” мултфилми қаҳрамонларига ўхшашлиги мухлисларни Грегори қизчанинг набираси ёки чевараси бўлиши мумкин, деган тахминга келишга ундади. Айиқ масаласи эса бироз мураккаброқ. Афтидан, ўлимидан олдин йиртқичнинг онги чипга кўчирилган ва робот танага жойлаштирилган.
**Воқеалар постапокалиптик дунёда содир бўлади**
Инсониятнинг қирилиб битиши ва мутациялар ҳақидаги фаразларсиз мухлислар назариялари тўплами тўплам бўлармиди. Сериалдаги атроф-муҳит ажабланарли даражада ҳувуллаб қолган. Унда катталар деярли учрамайди, поездлар эса ҳамон юриб турибди – ҳатто ўрмоннинг қоқ ўртасидан ҳам. Шунингдек, сивилизация қолдиқларини ҳам кўп кўриш мумкин.
Эҳтимол, қаҳрамонлар яшайдиган ҳудуд кимёвий ҳужумга учрагандир. У аксарият катталарни йўқ қилиб, ҳайвонларга эса ақл-идрок ато этган. Шу боис ҳайвонлар аста-секин инсоният ўрнини эгалламоқда.
**Машанинг ғайритабиий қобилиятлари бор**
Ниҳоят, ҳеч ким ўлмайдиган талқин ҳам бор. Ажабланарлиси, Маша нафақат ҳайвонлар билан кўп вақт ўтказади, балки уларни тушунади ҳам. Эҳтимол, қизалоқда ғайритабиий қобилиятлар уйғонгандир (унинг мутлақо жароҳатланмаслигини ҳам шу ҳисобга қўшиш мумкин). Фарзандининг кучига бас кела олмаган ота-онаси уни тарбиялаш учун ўзларидан кўра муносиброқ ва кучлироқ васийга топширишган.
**Маша шунчаки уйдан қочиб кетган**
Ва ниҳоят, энг оддий тахмин. Ҳамма тирик ва соғ-саломат, аммо Машада ўсмирлик исёни уйғониб, у шунчаки уйдан қочиб кета бошлаган. Ёки ота-онаси унинг хатти-ҳаракатларидан чарчаб, жазо сифатида ўрмонда қолдириб кетишган. Қишлоқ яқин бўлгани учун улар Маша уйга ўзи қайтиб келади, деб ўйлашган. Бироқ қизча бундан-да қизиқроқ машғулот топиб олган.

