“Аёлни назорациз қолдирсангиз, атом бомбасига ўхшаб портлайди”. Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева ҳозирги муносабатлари ҳақида

“Аёлни назорациз қолдирсангиз, атом бомбасига ўхшаб портлайди”. Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева ҳозирги муносабатлари ҳақида
Актёр Йигитали Мамажонов ва унинг рафиқаси Муқаддас Саъдуллаева ЁуТубеъдаги “Иккаламиз” лойиҳасига меҳмон бўлишди. Суҳбат давомида жуфтлик оилада эр-хотиннинг бир-бирини тушуниши муҳимлиги, Йигитали Мамажоновнинг севимли куёв бўлгани ҳамда бахтларини ижтимоий тармоқларда ошкор этмасликка интилишлари ҳақида сўзлаб беришди.
**“Турмуш ўртоғимда маккорлик йўқ”**
— Ростини айцам, турмуш ўртоғим билан муносабатларимиз бошидан буён яхши. Ҳаётда мухлисларга жиддий инсон бўлиб кўрингани билан, оилада бутунлай бошқа одам. Баъзилар турмуш ўртоғимни қаттиққўл, мени эса қийналиб, тазьиқ остида яшаётган аёл деб билишади. Аслида эса умуман бошқача. Шу мавзуда улар билан суҳбатлашиб, “Одамлар сизни ъСоҳибжамол ва махлуқъ мултфилмидаги махлуқ, мени Соҳибжамол деб ўйлашади. Лекин билишмайдики, охирида ҳалиги махлуқ шаҳзода бўлиб чиқади”, деб кулишгандик. Шунда уларга “одамларга ўзингизни борингизча кўрсатинг”, деб айтдим, дейди Муқаддас Саъдуллаева.
**“Эркак киши оилавий муҳитини ташқарига олиб чиқмайди”**
— Аслида эркак киши уйидаги ҳис-туйғуларини, оиласига, аёлига нисбатан муносабатларини иложи борича кўчага олиб чиқмасликка ҳаракат қилади. Шу орқали у оиласининг ички муҳитини ташқаридагилардан ҳимоя қилади. Миллати ва динидан қатъи назар, эркакнинг қалбида орияти, иймони мустаҳкам бўлса, уйидаги муҳитни ташқарига кўрсатишдан уялади. Буни Аллоҳ фитратимизга жойлаган. Бу оиласини, рафиқасини чегаралаб қўйиш эмас, аксинча, ҳимоя қилиш учун. Чунки эркак зоти табиат қонунининг қандай ишлашини билади, дейди актёр Йигитали Мамажонов.
“Ҳақиқий эркак аёлини эшитадими, у билан ҳам ҳисоблашадими?” деган саволга Йигитали Мамажонов шундай жавоб берди:
— Тарихан қарайдиган бўлсак, ҳақиқий эркаклар рафиқалари билан маслаҳатлашган. Демак, аёли билан гаплашилади, суҳбатлашилади. Аммо ҳукм улардан олинмайди. Улардан фақатгина ахборот олиниб, уни филтрингиздан ўтказган ҳолда сўнгги қарорни эркак чиқариши керак.
**“Иккимиз ҳам рашкчимиз”**
— Турмуш ўртоғимга ортиқча талаблар қўймайман. Улар ҳам менинг ички кечинмаларимни ҳурмат қиладилар. Иккимиз ҳам ўта кетган рашкчимиз. Буни доим ҳурмат қиладилар ва ҳар доим шу ҳолатга етиб бормасликка ҳаракат қиладилар, дейди Муқаддас Саъдуллаева.
**“Аёллар ортиқча рашки сабаб нотўғри йўлларга кириб қолишади”**
— Аёллар нотўғри рашк қилишлари сабаб нотўғри йўлларга кириб қолишади. Аниқроғи шу туфайли кўнгилсиз ишлар бўлиб кетиши мумкин. Сўнг тўғри йўлига қайтиб, у хатони қайта қилмасликка ҳаракат қилишади. Чунки бу хато яна такрорланса, биладики қайта тўғирланмайди. Ҳар доим айтганимдек, инсоннинг вақт ўца-да, ўзгармайдиган айрим характери охиригача шундай қолиши керак, дейди актёр.
**“Назорациз қолган, зериккан аёл эрининг ишларига ҳалал беради”**
— Аёл кишини ўз ҳолига қўйиб қўйилса, билганини қилади. Масалан, эрининг ишига ҳалал бериши, уни меъёрдан ортиқ рашк қилиши — буларнинг ҳаммаси назорациз қолиб кетган, зериккан аёллардан чиқади. Уларни керакли ишлар билан банд қилиш керак. Чунки аёл кишини бирон бир нарса билан чалғитилмаса, энергиялари йиғилиб-йиғилиб, охири атом бомбаси каби портлаши мумкин, дейди Йигитали.
**“Бахтимизни ижтимоий тармоқларда кўрсатмасликка ҳаракат қиламиз”**
— Имкон қадар бахтимизни ижтимоий тармоқларда кўрсатмасликка ҳаракат қиламиз. Аввалига бироз тушунмовчиликлар бўлган бўлса ҳам, Худога шукр, ўтиб кетди, ҳозирда бахтлимиз, дейди Йигитали Мамажонов.
**“Ҳозир турмуш ўртоғимга 100 фоиз ишонаман”**
— Ҳозирги кунда турмуш ўртоғимга 100 фоиз ишонаман. Шунинг учун телефонларига умуман қарамайман. Авваллари ҳам телефонларини текширишга ҳаракат қилиб ҳам кўрмаганман. Бу нарсага қаршиман, дейди Муқаддас Саъдуллаева.
**“Узоқ йиллик севги йўқ, оила бор”**
— Оиланинг сир-синоати узоқ йиллик севги-муҳаббатда эмас, бир-бирини тушуниб, келишишда, гаплашишда, эшитишда. Бир-бирини тинглаб, тушуниши асосий ўринда туради. Бу дегани янги оилалар “бир-биримизни тушунсак бўлди, ҳаммаси яхши бўлиб кетар экан”, дегани эмас. Баъзида тушунмовчиликлар ҳам бўлиб туради, албатта. Ҳозир ҳам аёлим билан бир-биримизни охиригача тушунолмаймиз. Ҳаммаси учун вақт керак, дейди Йигитали Мамажонов.
**“Фарзандларга ген асосан онадан ўтади”**
— Илмли одам билан оила қурсангиз, тушунтирган нарсангизни тез тушунади. Тушунмайдиган аёл бўлса, у билан яшаш қийин бўлади. Чунки унга уқтириш қийин. Бир марта ҳаракат қиласиз, икки марта, уч марта уриниб кўрасиз, тушунмагандан кейин билмайман, нима қилиш керак. Фарзандларга ген асосан онадан ўтади. Шунинг учун ақлли ва доно аёлни танлаш керак. Чунки эртага фарзандларингиз ҳам рафиқангиз каби фикрлайдиган бўлади, дейди актёр.
**“Раҳматли поччам ота-онамни хўжайинимдан қизғанарди”**
— Ота-онамга ҳаётимизда бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларнинг ҳеч бирини билдирмаганмиз. Ҳар доим яхши томонларини кўрсатиб келганмиз. Шунинг учун турмуш ўртоғимни жуда қаттиқ яхши кўришарди. Ҳаттоки охирги пайтлар раҳматли поччам Фатҳулла Масъудов ота-онамни хўжайинимдан рашк қиладиган бўлиб қолганди. “Мендан кўра кўпроқ Йигиталини яхши кўряпсизларми?”, деб очиқчасига айтардилар, дейди Муқаддас Саъдуллаева.
**“Турмуш ўртоғимнинг феъли отамга ўхшайди”**
— Хўжайиним одамларнинг хафа бўлиб қолишини ўйламай ҳақиқатни тўғри гапирадилар. Мана шу жиҳат раҳматли дадамда ҳам бўлган. Ойим дадамнинг ортидан у киши хафа қилган одамлардан ҳол сўраб юрардилар. Баъзида комментларда “Турмуш ўртоғингиз дадангизга ўхшамайди, улар бошқача инсон эди”, дейишади. Уларга “Сизлар қаердан биласизлар, дадам билан мен яшаганман-ку”, дегим келади, дейди Муқаддас Саъдуллаева.

