Иқтисодиёт

Маркетплейс энг муносиб маҳсулотни кўрсатадими ёки ўзига кераклисини?

Харидор маркетплейсда ўзига керакли маҳсулотни излаб қидирув берганда, биринчи бўлиб кўринган товар ҳақиқатан ҳам энг яхши таклифми? Бўлиши мумкин, лекин ҳар доим ҳам эмас. Айни шу нуқтада платформанинг манфаатлари истеъмолчи манфаатлари билан тўқнашади. Ҳуқуқшунос Ҳумоюнмирзо Эшбоев Kun.uzъга тақдим этган мақоласида шу мавзуни истеъмолчи ҳуқуқлари нуқтайи назаридан кўриб чиқади.

Маркетплейс энг муносиб маҳсулотни кўрсатадими ёки ўзига кераклисини?

Смартфонингизни олиб, одатда фойдаланадиган маркетплейс иловасини очасиз ва «кўйлак», «поябзал» ёки «смартфон» деб қидирасиз. Бир сонияда экранда бир неча ўнлаб маҳсулотлар пайдо бўлади. Айримларида «Топ тавсия», «Энг кўп сотилган», «Тез етказилади» каби жозибали ёрлиқлар бўлади. Кўпчилигимиз айнан шу биринчи қатордаги товарларга қараб танловни бошлаймиз.

Демак, маҳсулотнинг экранда қаерда ва қандай кўриниши оддий техник масала эмас — у харидорнинг якуний қарорига бевосита таъсир қилиши мумкин.

Аммо шу ерда оддий, лекин муҳим савол туғилади: бу маҳсулотлар нега бизга тавсия қилиняпти? Улар ҳақиқатан ҳам бутун бозордаги энг арзон, энг сифатли ёки холис харидорлар баҳосини олган маҳсулотларми?

Платформанинг маҳсулотларни қайси тартибда кўрсатиши истеъмолчи танловига кучли таъсир қилади. Фойдаланувчи бир нечта платформадан фойдаланса ҳам, унга қайси маҳсулот аввал кўрсатилиши жуда муҳим.

Бу масаланинг долзарблиги рақамли савдонинг тез суръатларда кенгаяётгани билан янада ортмоқда. 2024-йилда Б2С электрон тижорат ҳажми 4,12 триллион долларга, онлайн харидорлар сони эса 2,5 миллиард кишига етган. Ўзбекистонда ҳам электрон савдо ва интернетдан фойдаланиш кенгайиб бораётган бир пайтда, экрандаги «тартиб» оддий техник восита эмас: маҳсулотнинг қайси ўринда кўрсатилиши харидор эътиборига, сотувчининг савдосига ва рақобат муҳитига таъсир қилиши мумкин.

Рақамли платформа оддий дўкондан нимаси билан фарқ қилади?

Маркетплейс шунчаки савдо майдони эмас. У бир вақтнинг ўзида тўртта ролни бажаради: бозорни ташкил этади ва илова орқали кириш дарвозасини назорат қилади; ички қоидаларни белгилайди ҳамда қайси товар қидирув ойнасининг юқорисида туришини ҳал қилувчи алгоритмларни ёзади; ўзининг тўлов ва курьерлик тармоқларини жорий қилади; ўз маҳсулотлари (хусусий товар белгилари) билан майдонга кириб, мустақил тадбиркорлар билан айни бир харидор учун рақобатлашади.

Образли айтганда, рақамли платформа бир вақтнинг ўзида ҳам майдон эгаси, ҳам қоидаларни белгиловчи ҳакам, ҳам шу майдонда тўп тепаётган манфаатдор ўйинчига айланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.