Марғилонда «Атлас байрами» халқаро фестивали бошланди
Марғилонда анъанавий тўқимачилик ва креатив индустрияларни ривожлантиришга бағишланган «Атлас байрами» халқаро фестивали бошланди. «Бурҳониддин Марғиноний» мажмуасида фестивалнинг тантанали очилиши ва Made in Uzbekistan кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон Туризм қўмитаси. Дастур доирасида «Анъанавий тўқимачилик — креатив индустриянинг муҳим сегменти» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар учун тўқимачилик ва гиламдўзлик бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилган, […]

Марғилонда анъанавий тўқимачилик ва креатив индустрияни ривожлантиришга бағишланган «Атлас байрами» халқаро фестивали бошланди.
Фестивалнинг тантанали очилиши ва Made in Uzbekistan кўргазмаси «Бурҳониддин Марғиноний» мажмуасида бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон Туризм қўмитаси.
Дастур доирасида «Анъанавий тўқимачилик — креатив индустриянинг муҳим сегменти» мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда. Иштирокчилар учун тўқимачилик ва гиламдўзлик бўйича маҳорат дарслари, модалар намойиши ҳамда амалий тренинглар ҳам тайёрланган.
Алоҳида машғулотлар ҳунармандчилик, этнодизайн ва тадбиркорликка бағишланган.
Фестивал анъанавий ўзбек тўқимачилиги ва Марғилон атласининг салоҳиятини намойиш этган ҳолда, усталар, дизайнерлар ва креатив индустрия вакилларини бирлаштиради.

