Маошнинг ярми ижарага кетади: Европанинг қайси давлатларида яшаш қимматроқ?
Миллионлаб европаликлар даромадининг катта қисмини уй-жой харажатларига сарфлайди. Бунга ижара ҳақи ёки ипотека фоизлари, коммунал тўловлар, шунингдек, солиқлар ҳам киради. Эуроневс ушбу харажатлар мамлакатлар кесимида қандай фарқланишини ўрганди.

Маошнинг ярми ижарага кетади: Европанинг қайси давлатларида яшаш қимматроқ?
Миллионлаб европаликлар ўз даромадининг 40 фоизидан кўпроғини уй-жойга сарфлайди. Эуроневс кўчмас мулк учун тўловлар энг юқори бўлган давлатларни ўрганди.
“Евростат” маълумотларига кўра, Европа Иттифоқида уй-жой нархлари 2015-йилдан 2026-йилнинг иккинчи чорагигача ўртача 69 фоизга ошган. Айрим мамлакатларда бу нархлар икки баробардан ҳам кўпроқ қимматлашган. Ижара ҳақи ва энергия харажатлари ҳам ўсишда давом этмоқда.
“Европа уй-жой нархларининг қимматлашиши ва унга кетадиган харажатларнинг ортиши сабабли юзага келадиган инқироз билан юзлашмоқда”, дейилади Европа кенгаши баёнотида.
Уй-жой инқирози айниқса даромадининг 40 фоизидан ортиғини турар жой харажатларига сарфлайдиган одамларга кучлироқ таъсир қилмоқда. 2025-йилда Европа Иттифоқида бу кўрсаткич ўртача 7,7 фоизни ташкил этган.
“Уй-жой харажатларининг ортиб боришига, асосан, ижара ҳақи ва уй сотиб олиш нархларининг ошиши, даромадларнинг эса уларга нисбатан секинроқ ўсиши сабаб бўлмоқда. Бу, айниқса, даромади паст қатламларга кўпроқ таъсир қилмоқда”, деди Цюрихдаги Швейсария олий техника мактаби (ЭТҲ Зüрич) олимаси доктор Ханна Видмер.
“Евростат”га кўра, уй-жой харажатлари — бу хўжаликларнинг турар жой учун ҳар ой тўлайдиган маблағлари. Уларнинг таркибига ижара ҳақи ёки ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари, сув, электр энергияси, газ каби коммунал хизматлар, шунингдек, суғурта, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва солиқлар каби мунтазам тўловлар киради.
Ихтиёрдаги даромад — бу хонадоннинг солиқлар ва ижтимоий бадаллар тўлангандан кейинги умумий даромадидир. У пенсия каби ижтимоий тўловларни ҳам ўз ичига олади.
Маълумотлари мавжуд Европа мамлакатлари орасида уй-жой харажатлари аҳолига энг катта молиявий юк бўлаётган давлат Грециядир. Ушбу таққослашга Европа Иттифоқининг 27 та давлати, Европа эркин савдо ассоциациясининг икки аъзоси ва Европа Иттифоқига номзод бешта мамлакат киритилган.
2025-йилда Греция аҳолисининг 26,4 фоизи даромадининг 40 фоизидан ортиғини уй-жой харажатларига сарфлаган. Бу Европа Иттифоқи бўйича ўртача 7,7 фоизлик кўрсаткичдан уч баравардан ҳам юқори. ЙИ мамлакатлари орасида кейинги ўринда 14,7 фоиз билан Дания турибди. Германия (11,2 фоиз), Швеция (10,8 фоиз), Эстония (8,8 фоиз), Чехия (8,2 фоиз) ва Люксембург (8,1 фоиз) кўрсаткичлари Европа Иттифоқидаги ўртача даражадан анча юқори.
Греция
26,4
Швейсария
15,3
Дания
14,7
Норвегия
13,5
Германия
11,2
Швеция
10,8
Туркия
10,0
Эстония
8,8
Черногория
8,7
Чехия
8,2
Люксембург
8,1
Сербия
7,9
Испания
7,2
Болгария
6,9
Белгия
6,7
Нидерландия
Полша
1 496
Швейсария
1 385
Нидерландия
1 173
Швеция
1 143
Руминия
952
Чехия
895
Дания
881
Белгия
796
Аҳолиси бошқа мамлакатларга қараганда анча кам бўлса-да, Греция бу борада олтинчи ўринни эгаллайди. Мамлакатда 2,7 миллион киши даромадининг 40 фоизидан ортиғини уй-жой харажатларига сарфлайди.
Табиийки, даромади паст аҳоли бу муаммодан кўпроқ зарар кўради. Европа Иттифоқида камбағаллик хавфи остида бўлганлар орасида бу кўрсаткич 29,1 фоизгача етган. Камбағаллик хавфи остидаги аҳоли деганда даромади мамлакат бўйича белгиланган чегарадан паст бўлган кишилар тушунилади. Бу чегара мамлакатдаги ўртача даромаднинг 60 фоизи асосида белгиланади. Бунда уй хўжалигидаги одамлар сони ва таркиби ҳам ҳисобга олинади.
2025-йилда Европа Иттифоқида уй хўжалиги таркиби ҳисобга олинганда ўртача даромад йилига 22 939 евро ёки ойига 1 912 еврони ташкил этган. Унинг 60 фоизи эса ойига 1 147 еврога тенг бўлган. Бу борада ҳам Греция биринчи ўринда турибди. 2025-йилда мамлакатда камбағаллик хавфи остидаги аҳолининг 82,6 фоизи даромадининг 40 фоизидан ортиғини уй-жой харажатларига сарфлайдиган хонадонларда яшаган.

