Иқтисодиёт

Маълумотлар марказлари пойгаси: Ўзбекистон учун имконият

СИ учун ҳисоблаш қувватларига талаб ортмоқда, аммо инвесторларни жалб қилишда имтиёзларнинг ўзи етарли эмас. Тайёр майдонлар, ишончли электр таъминоти, тушунарли қоидалар керак. Гарвард тадқиқотчиси Беҳзодхон Алихонов Газета учун ёзган мақоласида Ўзбекистоннинг соҳадаги имкониятларини таҳлил қилади.

**Маълумотлар марказлари пойгаси: Ўзбекистон учун имконият**

Сунъий интеллект учун ҳисоблаш қувватларига талаб дунё бўйлаб тобора ошиб бормоқда. Ўзбекистон йирик маълумотлар марказларини (дата марказлар) жалб қила оладими ва бунинг учун нималар зарур?

АҚШ сунъий интеллектга мўлжалланган ҳисоблаш қувватлари бўйича тарихдаги энг йирик инфратузилма пойгасини олиб бормоқда. Амазон, Мисрософт, Алпҳабет ва Мета компанияларининг ҳар бири 2026-йилга бориб 130 миллиарддан 220 миллиард долларгача капитал харажатларни режалаштирган.

Электр энергияси бозорнинг асосий чекловларидан бирига айланди. Тармоққа уланиш бир неча йилга чўзилади, қурилишга оид мораторийлар ва чекловлар АҚШнинг 46 та штатига таъсир кўрсатди, саноат истеъмолчилари учун электр энергиясининг ўртача нархи эса беш йил ичида 35 фоизга ошди. Бу компанияларни қувватларни жойлаштириш учун янги минтақа ва мамлакатларни кўриб чиқишга ундамоқда.

Ўзбекистон минтақа учун ноёб бўлган афзалликлар уйғунлигига эга: СИ лойиҳалари учун махсус режим (ПФ-189), инглиз ҳуқуқи элементларини ўз ичига олган иккита махсус ҳуқуқий режим (Энтерприсе Узбекистан ва ТХММ), электр энергияси учун нисбатан рақобатбардош тариф ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларининг (ҚТЕМ) улкан салоҳияти.

Бироқ бу афзалликларни реал инвестиция лойиҳаларига айлантириш учун мамлакатга инвесторлар учун электр энергияси таъминотига эга тайёр майдонлар керак.

АҚШ дата марказлари бозори дунёдаги энг йирик бозор бўлиб, рекорд суръатларда ўсмоқда. ЖЛЛ маълумотларига кўра, 2025-йил охирига келиб Шимолий Америкада 39 ГВт қувватга эга маълумотлар марказлари фаолият юритган, 2026-йил ўрталарига келиб эса яна 66 ГВт дан ортиқ қувват қурилиш босқичида бўлган. Таққослаш учун: қурилаётган қувватлар тўлиқ юкламада ишлаганда бутун Германиядан кўра кўпроқ электр энергияси истеъмол қилади. Бўш қувватлар деярли йўқ — банд бўлмаган улуш атиги 1,4 фоиз атрофида.

Мегалойиҳалар тоифаси шаклланди. Масалан, режалаштирилган инвестициялари 500 млрд долларни ташкил этувчи Старгате дастури 10 ГВт дан ортиқ бўлажак қувватлардан фойдаланиш имкониятини таъминлади. ОпенАИ ва Антҳропис ўнлаб гигаватт қувватлар бўйича келишувлар олиб бормоқда. Миқёсни тасаввур қилиш учун: 1 ГВт 90 фоиз юклама билан ишлаганда бир йилда истеъмол қиладиган энергия сарфи тахминан 750 минг Америка хонадони сарфлайдиган электр энергияси ҳажмига тенг. Илғор НВИДИА чиплари ва сервер ускуналарига эга СИ-кампусини қуриш ҳар бир гигаватт учун 40−60 млрд долларга тушади.

2027-йилда, ЖЛЛ прогнозига кўра, СИ вазифалари орасида асосий юклама тури моделларни ўқитиш эмас, балки инференс — аллақачон ўқитилган моделлардан фойдаланиш бўлиши мумкин. Ўқитиш учун олисдаги йирик кампуслар мос келади, инференс учун эса якуний фойдаланувчига яқин бўлиш муҳим. Шу боис минтақавий марказларнинг ўрни ортиб бормоқда. Ўзбекистон учун фойдаланувчилардан узоқлик халақит бермайдиган моделларни ўқитишга ҳамда ўз минтақасида инференсни амалга оширишга мўлжалланган дата марказлар реал йўналишга айланиши мумкин.

**Инвестициялар динамикаси.**

ДеллъОро Гроуп маълумотларига кўра, 2025-йилда дата марказлар учун глобал капитал харажатлар 57 фоизга ошган. Компания 2030-йилга бориб уларнинг ҳажми 3 трлн доллардан ошишини кутмоқда. Бу харажатларнинг қарийб ярми Амазон, Гоогле, Мета ва Мисрософт ҳиссасига тўғри келади, харажатларнинг асосий қисмини эса СИ-тезлаткичлар ташкил этади.

**Энергетика.**

Ҳисоблаш қувватларининг ўсиши электр энергиясига бўлган талабнинг кескин ошиши билан бирга кечмоқда. Халқаро энергетика агентлиги прогнозига кўра, 2030-йилга бориб дата марказларнинг глобал электр энергияси истеъмоли деярли икки бараварга ошади. АҚШда маълумотларни қайта ишлашга алюминий, пўлат, семент ва кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган жами ҳажмга қараганда кўпроқ электр энергияси сарфланади. Америка дата марказларининг истеъмоли 2030-йилга бориб 2−3,5 баробарга ошади.

Бозорнинг асосий муаммоси — электр қувватининг сурункали етишмовчилиги. Бундай шароитда компанияларда учта йўл бор: тўрт йилдан ортиқ вақт олиши мумкин бўлган тармоққа уланишни кутиш, шахсий генерация қувватларини қуриш ёки қувватларни бошқа мамлакатларга жойлаштириш. Тобора кўпроқ девелоперлар бевосита обьектнинг ўзида шахсий генерацияни йўлга қўйишни танламоқда, бироқ йирик газ турбиналарини етказиб бериш муддати беш йил ва ундан ортиқ вақтга чўзилмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ бозори аҳоли ва маҳаллий ҳокимиятларнинг қаршилигига дуч келди. 2026-йилнинг биринчи ярмида маҳаллий даражадаги норозиликлар эълон қилинган умумий қиймати қарийб 200 млрд долларлик камида 120 та лойиҳанинг тўхтатилишига ёки кечикишига олиб келди. Асосий сабаблар — аҳоли учун электр энергияси нархларининг ошиши, сув сарфи, зарарли ташламалар ва маҳаллий ҳамжамиятлар учун иқтисодий нафнинг камлиги билан боғлиқ хавотирлардир.

Чекловлар кўлами кенгайишда давом этмоқда. Маҳаллий ҳокимиятлар дата марказлар қурилишига тобора кўпроқ мораторий жорий этмоқда ёки янги лойиҳаларга қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда.

Президент фармони (ПФ-189) билан Қорақалпоғистонда СИ инфратузилмаси лойиҳалари учун махсус режим яратилди. Тўплам қуйидагиларни ўз ичига олади:

Бундан ташқари, Энтерприсе Узбекистан ва Тошкент халқаро молия маркази (ТХММ) режимлари Англия ва Уелс умумий ҳуқуқи элементларига эга ҳуқуқий базани ҳамда низоларни Тошкент халқаро тижорат судида кўриб чиқиш имкониятини назарда тутади.

2026-йил охиригача Ўзбекистонда қарийб 6 ГВт янги генерация қувватлари — асосан қуёш ва иссиқлик генерацияси, шунингдек, тахминан 0,9 ГВт электр энергиясини жамлаш тизимларини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, дата марказларни ривожлантиришда бир нечта асосий хатарлар сақланиб қолмоқда:

Айрим транзит давлатларга қарамликни камайтириш учун камида учта мустақил халқаро оптик толали алоқа йўналишини таъминлаш зарур. Сув танқислиги сақланиб қолаётган Қорақалпоғистонда эса ёпиқ контурли ва минимал сув сарфлайдиган суюқликли совитиш тизимларини жорий этиш устувор вазифа бўлиши керак. Ушбу талабларни ҳали жой танлаш босқичидаёқ инобатга олиш лозим.

СИ инфратузилмасига инвестиция жалб этиш бўйича рақобатлашаётган бошқа давлатлар турли ёндашувларни қўлламоқда. Уларнинг тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин бўлган бир қатор ечимларни ажратиб кўрсатиш имконини беради.

**Мамлакат — Асосий рағбатлар — Ўзбекистон учун хулоса**

**Саудия Арабистони**

Булутли компаниялар учун махсус зона, 100 фоизлик хорижий эгалик ва фойдани эркин олиб чиқиш имконияти

Инвестиция имтиёзларини Тошкент халқаро молия марказининг (ТХММ) ҳуқуқий режими билан боғлаш

**БАА**

Лойиҳаларни давлат иштирокида биргаликда молиялаштириш, илғор чипларни етказиб беришни АҚШ билан келишиш

Америка регуляторлари билан олдиндан музокаралар олиб бориш ва йирик лойиҳаларни давлат иштирокида биргаликда молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш

**Қозоғистон**

Махсус иқтисодий зоналар имтиёзлари, “Остона” халқаро молия марказида (ОХММ) инглиз ҳуқуқини қўллаш

Лойиҳаларни амалга ошириш тезлиги ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш имконияти ҳисобига инвесторларни жалб қилиш борасида рақобатлашиш

**Ирландия (салбий тажриба)**

Маълумотлар марказлари мамлакат электр энергиясининг деярли тўртдан бир қисмини истеъмол қилади. Дублин ҳудудида янги обьектларни тармоқларга улаш амалда тўхтатилган

Энергия тизими имкониятларини ҳисобга олиш ва инвесторларга электр тармоқларига чекловларсиз уланишни кафолатламаслик

Ўзбекистонда маълумотлар марказлари учун амалдаги электр энергияси тарифи Саудия Арабистонига қараганда пастроқ, лекин Туркманистон, Қатар, Қирғизистон ва Хитойнинг Шинжон ҳудудидагига қараганда юқорироқ. Шу билан бирга, Қозоғистон “Маълумотлар марказлари водийси” учун тахминан 0,025 доллар/кВт·соат тарифни ишлаб чиқмоқда.

Америка технологиялари ва инвестицияларини жалб қилиш бўйича қўшни давлатларнинг тажрибаси ҳам эътиборга молик.

Арманистонда Американинг Фиребирд компанияси 500 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлган 15 МВт қувватга эга сунъий интеллект фабрикасини очди. 41 мингта НВИДИА ГБ300 ГПУъларини етказиб бериш учун АҚШ экспорт лицензияси олингандан сўнг кейинги босқични ривожлантириш мумкин бўлди. Иккинчи босқичдан кейин лойиҳага киритиладиган инвестицияларнинг умумий ҳажми 5 млрд доллардан ортиқ дея баҳоланмоқда.

Қозоғистонда Фиребирд ва НВИДИА билан 10 млрд долларлик келишувлар пакети имзоланди. Казакҳтелесом давлат компанияси лойиҳага 1 млрд доллар сармоя киритмоқда.

Ўзбекистон ҳозирча дастлабки қадамларни қўймоқда. Рақамли технологиялар вазирлиги НВИДИАъдан умумий қуввати 1 МВт бўлган иккита ҳисоблаш кластерини сотиб олиш ниятини маълум қилди ва шартномаларни тузиш муддатларини АҚШнинг экспорт рухсатномаларига боғлади. Қурилаётган энг кўзга кўринган лойиҳа — Тошкентдаги ДатаВолт маълумотлар маркази — 12 МВт қувватга мўлжалланган. Бироқ ушбу лойиҳалар кўлами жиҳатидан қўшнилариникидан сезиларли даражада ортда қолмоқда.

Қабул қилинган қарорлар — ПФ-189, ТХММ ва Энтерприсе Узбекистан режимлари яхши замин яратмоқда. Энди уларни инвестор шартнома билан жавоб берадиган таклифга айлантириш муҳим.

Мисрософт, АВС ва Гоогле каби компанияларнинг майдон танлаш амалиёти йирик инвесторларнинг асосий талабларини ажратиб кўрсатиш имконини беради.

Биринчи ўринда — қувватларни ишга тушириш муддати: кенгайтириш имконияти билан 100 МВт ва ундан ортиқ қувватни улашнинг кафолатланган санаси туради. Аҳамиятига кўра кейинги ўринларни электр энергияси нархи ва барқарорлиги (узоқ муддатли шартнома), қоидаларнинг башоратлилиги (арбитраж, барқарорлаштириш шартлари), узоқ муддатли ижарага бериладиган ер майдони, чиплар бўйича АҚШ талабларига риоя этилиши ҳамда солиқ-божхона режими эгаллайди.

Арманистон тажрибаси илғор чипларга эга бўлиш учун АҚШ билан келишув қанчалик муҳимлигини кўрсатмоқда. Арманистоннинг бу борадаги катта ютуғи Вашингтон билан имзоланган сунъий интеллект ва яримўтказгичлар бўйича меморандумдан бошланди, шундан сўнг экспорт лицензияси берилди. Ўзбекистон ҳам худди шундай келишувга эришиши ва унга лицензиялари олдиндан келишилган аниқ бир лойиҳани боғлаши мақсадга мувофиқ. Бунда давлат ҳисоблаш қувватларининг биринчи буюртмачиси бўлиши мумкин.

ПФ-189 доирасидаги имтиёзлар пакети Саудия Арабистони ва БАА режимлари билан беллаша олади, бироқ инвесторлар учун нафақат солиқ афзалликлари, балки шартномалар ижросининг таъминланиши, қоидалар ўзгаришидан ҳимояланганлик ва тушунарли арбитраж ҳам муҳим.

Шу боис ҳуқуқий жиҳатни кучайтириш ва ушбу пакетни Энтерприсе Узбекистан ҳамда ТХММ режимлари билан боғлаш самаралироқ бўларди.

Ўзбекистон илк йирик битимни мамлакатимизни ҳозирча устувор бозорлар қаторига киритмаётган Мисрософт, Амазон ёки Гоогле билан эмас, балки ихтисослашган булутли технологиялар компаниялари ёки дата марказлар девелоперлари билан тузиши эҳтимоли юқорироқ. Потенсиал ҳамкорлар қаторида Орасле, СореВеаве, Вантаге Дата Сентерс, ҚЦ/Бласкстоне ва Дигитал Реалтй бор. Бундай компаниялар муайян буюртмачилар учун ҳисоблаш қувватларини барпо этиши мумкин. Энг йирик технологик корпорациялар билан музокараларни эса параллел равишда олиб бориш зарур.

Йирик лойиҳаларга даъвогарлик қилиш учун Ўзбекистонга инвесторлар учун тушунарли таклифлар тўплами керак. Тайёр майдонлар, ишончли электр таъминоти ва олдиндан прогноз қилса бўладиган қоидалар унинг асоси бўлиши лозим.

Биринчиси — оммавий эълонлар берилишидан аввал майдонларни тайёрлаб қўйиш.

Уларнинг ҳар бири учун батафсил техник паспорт ишлаб чиқиш таклиф этилади: унда ер майдони ва унинг ҳуқуқий мақоми, мавжуд электр қуввати, тармоққа уланиш муддатлари, маиший истеъмолга алоқадор бўлмаган хусусий генерация манбалари, сув таъминоти ва совитиш имкониятлари, шунингдек, халқаро алоқа каналлари кўрсатилиши лозим.

Подстансиялар ва электр узатиш тармоқларини қуриш харажатлари алоҳида белгилаб олиниши керак. Бу потенсиал инвесторларга лойиҳани баҳолаш ва битимнинг аниқ шартларини муҳокама қилишга ўтиш имконини беради.

Иккинчиси — махсус режимни (ПФ-189) яна учта вилоятга татбиқ этиш: газ генерациясини қайта тикланадиган энергетика билан уйғунлаштириш мумкин бўлган Навоий; мамлакатнинг йирик энергетика тугунларидан бири ҳисобланган Сирдарё; ҳамда ўқитилган СИ моделларининг ишлаши учун ривожланган интернет-инфратузилмага ва муҳандис кадрларни жалб қилиш имкониятига эга бўлган Тошкент вилоятлари.

Учинчиси — оширувчи коеффициентларсиз ҳар бир кВт·соат учун 0,04 долларлик қатъий тарифни белгилаб қўйиш.

Ҳозирги вақтда тиғиз соатларда 1,5 коеффициенти тарифни кВт·соат учун 0,05 доллардан 0,075 долларгача ошириб юборади. Тун-у кун ишлайдиган маълумотлар марказлари учун бу электр таъминотининг умумий қийматини қимматлаштиради.

Гап муайян лойиҳа учун қурилаётган янги стансиялардан (аввало ҚТЕМдан) олинадиган электр энергияси ҳақида бормоқда, аҳоли учун мўлжалланган қувватлар ҳақида эмас.

4 сентлик тариф янги генерация таннархини тўлиқ қоплайди, шу боис маълумотлар марказлари бошқа истеъмолчилар ҳисобидан субсидияланмайди. Бутун дунёда юқори кучланишли тармоққа уланган йирик истеъмолчилар маиший истеъмолчиларга нисбатан камроқ ҳақ тўлайди, чунки уларга тақсимлаш тармоқлари керак эмас.

Тўртинчиси — тиғиз соатларда юкламани ҳар куни камайтириш ҳақидаги талабларни қайта кўриб чиқиш.

Йирик булутли технология компанияларига маълумотлар марказларининг деярли узлуксиз ишлаши зарур, шу сабабли мунтазам чекловлар улар учун хавотирли сигнал ҳисобланади. Тармоқ операторида истеъмолни фақат авариявий тақчиллик юзага келгандагина — йилига олдиндан келишилган соатлар миқдорида ва компенсация тўлаш шарти билан чеклаш ҳуқуқини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ.

Бешинчиси — ерни рамзий нархда 49−99 йилга ижарага беришни соддалаштириш ва аризаларни кўриб чиқишнинг аниқ муддатлари белгиланган “ягона дарча” тизимини яратиш. Лойиҳа компанияларини Тошкент халқаро тижорат суди ёки халқаро арбитражда низоларни ҳал қилиш имконияти билан ТХММ юрисдиксиясида рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш. Валюта операцияларини амалга ошириш кафолатларини назарда тутиш ва шартномаларда инвесторларни келишилган шартларнинг ўзгаришидан ҳимоя қилишни мустаҳкамлаб қўйиш.

Ҳатто АҚШ ҳам ҳисоблаш қувватларига ўсиб бораётган талабни қондиришга улгурмаяпти. Электр энергияси тақчиллиги ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимиятларнинг дата марказлар қурилишига қаршилиги Ўзбекистон учун янги инвесторларни жалб қилиш имкониятини очмоқда. Бу пойгада энергетика инфратузилмаси ва башоратли ҳуқуқий режими аввалдан тайёр бўлган томон ғалаба қозонади.

Шу билан бирга, имкониятлар дарчаси тезда ёпилмоқда. Арманистон аллақачон СИ-фабриканинг биринчи босқичини ишга туширди ва илғор чипларни етказиб бериш учун Америка лицензиясини олди, Қозоғистон эса миллиардлаб долларлик келишувларни имзолади. Агар лойиҳаларни тайёрлаш ва ҳамкорлар билан музокаралар тезлаштирилмаса, ҳозирда Марказий Осиё ва Кавказда майдон танлаётган инвесторлар бизни четлаб ўтган ҳолда танлов қилишлари мумкин.

Мамлакат учун бу фақат инвестиция дегани эмас. Лойиҳалар доирасида энергия тизимида қоладиган янги генерация қувватлари ва тармоқлар пайдо бўлади. Қурилиш минглаб иш ўринларини яраца, обьектларнинг ўзи муҳандислар учун юқори маошли иш ўринларини ва бундай кадрларни тайёрлашга бўлган талабни юзага келтиради. Ўзбекистон компаниялари ва давлат идоралари мамлакат ичидаги ҳисоблаш қувватларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, рақамли хизматлар экспорти эса янги даромад манбаига айланади.

Ўзбекистон ҳисоблаш қувватлари учун кечаётган жаҳон пойгасига қўшилишга қодир. Бунинг учун фақат имтиёзларнинг ўзи кифоя эмас. Тайёр майдончалар, қатъий белгиланган рақобатбардош тариф, махсус режимни бошқа вилоятларга ҳам татбиқ этиш, ишончли ҳуқуқий кафолатлар ва илғор чипларни етказиб бериш бўйича АҚШ билан келишув зарур.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.