Лондондаги халқаро фестиваль меҳмонлари учун ўзбек палови тайёрланди
Анъанавий ўзбек палови тўғридан-тўғри Лондондаги World Halal Food Festival-2026 халқаро фестивали майдончасида тайёрланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистоннинг «Oshpaz» ресторани жамоаси таомни чўян қозонларда анъанавий рецепт бўйича тайёрлади. Фестивал меҳмонлари паловдан татиб кўришлари ва уни тайёрлаш жараёнини кузатишлари мумкин эди. Таом ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, анъанавий тайёрлаш усули ҳамда гуруч, […] аралашмаси алоҳида эътиборни тортди.

Лондондаги халқаро фестивал меҳмонлари учун ўзбек палови тайёрланди
Лондондаги World Halal Food Festival-2026 халқаро фестивали майдончасида анъанавий ўзбек палови тўғридан-тўғри тайёрланди.
«Oshpaz» ўзбек ресторани жамоаси таомни анъанавий рецепт бўйича чўян қозонларда пиширди. Фестивал меҳмонлари паловдан татиб кўриш ва уни тайёрлаш жараёнини кузатиш имкониятига эга бўлдилар.
Таом ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, анъанавий пишириш усули ҳамда гуруч, сабзи, гўшт ва зираворларнинг уйғунлиги алоҳида эътиборни тортди.
Бу йил World Halal Food Festival 25 та давлатдан 200 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларни бирлаштирди. Икки кун давомида тадбирга 20 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.
Фестивалдаги иштирок ўзбек миллий таомлари анъаналарини халқаро аудиторияга тақдим этиш имконини берди.

