Лайфстайл

Ўзбекистон илк бор Лондон дизайн фестивалида қатнашди. Дебют нимаси билан ёдда қолди? Газета репортажи

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Лондон дизайн фестивалида анъанавий ҳунармандчилик ва жонли ижрога бағишланган оммавий дастурни қўллаб-қувватлади. В&А музейида Юлдуз Муҳиддинованинг сўзана бўйича маҳорат дарси ва хонанда Лайлўнинг чиқиши қандай ўтгани — Газета репортажида.

Ўзбекистон Лондон дизайн фестивалида илк бор иштирок этди. Дебют нимаси билан эсда қолди? Газета репортажи

12−20-сентабр кунлари Буюк Британия пойтахтида энг йирик халқаро дизайн фестивалларидан бири — Лондон Десигн Фестивал бўлиб ўтди. Бу йил унда Ўзбекистон илк бор қатнашди: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (АСДФ) анъанавий ҳунармандчилик ҳамда жонли ижрога бағишланган оммавий дастурни қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистонлик хонанда ва ижодкорлар иштирокидаги тадбирлар дунёдаги энг йирик амалий санъат ва дизайн музейларидан бири ҳисобланган Виктория ва Алберт музейида (В&А) ташкил этилди.

Газета мухбири ушбу дебют қандай ўтгани ҳақида ҳикоя қилади.

Лондон Десигн Фестивал (ЛДФ) 2003-йилда дизайнер, Невелл анд Соррелл дизайн-агентлиги ҳаммуассиси Жон Соррелл ҳамда куратор, дизайн соҳаси эксперти Бен Эванс томонидан асос солинган. Фестивал икки мақсадни кўзлайди — соҳанинг етакчи мутахассисларини бир жойга жамлаш ва Лондоннинг жаҳон дизайн пойтахти сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш.

У ягона майдонда эмас, балки бутун шаҳар бўйлаб ёйилади ва дастурга асосий маданий муассасаларни, жумладан, кўпсаҳнали Барбисан Сентре санъат маркази, Темза соҳилида жойлашган ва Лондон Десигн Биеннале ўтказиладиган ХВИИИ асрга оид неоклассик қаср — Сомерсет Ҳоусе ҳамда Виктория ва Алберт музейини (В&А) қамраб олади. Айнан шу музейдаги фестивалда Ўзбекистон ўз дебютини амалга оширди.

АСДФ ва В&А ҳамкорлигида ташкиллаштирилган оммавий дастур 16-сентабр куни Сузани Демонстратион воркшопи билан бошланди. Уни анъанавий сўзана устаси Юлдуз Муҳиддинова олиб борди. У ташриф буюрувчиларга сўзананинг услублари ва визуал тили ҳақида сўзлаб берди ҳамда уларга ўз асарларини тикишда ёрдам берди.

Сўзана устасининг айтишича, музейда Ўзбекистондан келтирилган экспонатларга, яъни коллексияда сақланаётган сўзана ва бошқа каштачилик намуналарига жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишаётгани уни қувонтирган. Унинг сўзларига кўра, В&А музейи ўзбек амалий санъатини ўрганишга қизиқади.

Дастур 18-сентабр куни Фридай Лате: Авакенингс кечки тадбири билан давом этди. Одатда у ойда бир марта ўтказилади ва муайян мавзуга бағишланади. Бу сафар мавзуни фестивал ҳамда музей ва жамғарма ҳамкорлигининг ўзи белгилади — ташриф буюрувчиларга замонавий технологиялар ва анъанавий санъатни уйғунлаштирган дастурлар тақдим этилди.

Оқшом доирасида Юлдуз Муҳиддинова сўзана тикиш бўйича иккита маҳорат сабоғи (воркшоп) ўтказди. Тадбирнинг якуний қисми сифатида хонанда Лайло икки марта жонли ижрода чиқиш қилди. У Тошкент замонавий санъат маркази (ССА Ташкент) кўмагида 2025-йилнинг ноябр ойида тақдим этилган Рооц албомидан ўрин олган тароналарни инглиз тилида куйлади.

Мусиқий ижодида Лайло ёш мустақил мамлакатда улғайиш тажрибаси, жамиятдаги ўзгаришлар, аралаш миллий ўзлик ва жамиятда аёлнинг ўрни каби мавзуларга мурожаат қилади.

“Мураккаб мавзу санъат тилида тақдим этилса, уни қабул қилиш анча енгиллашади. Оддий ҳаётда оғриқли ёки кескин қабул қилинадиган нарсалар ҳақида мулоҳаза юрита бошлаймиз. Мен учун бу — юмшоқ тарзда қарашларни ўзгартириш (активизм) усулидир”, — дейди хонанда.

Рооц албомида ўзбек халқ чолғуларидан фойдаланилган бўлса-да, Лондонда композициялар фортепиано жўрлигида янгради.

“Мусиқамизнинг нақадар бой ва ранг-баранг эканини кўрсатиш учун бу ерга бутун бир оркестрни олиб келишни жуда хоҳлардим. Умид қиламанки, ижодий ишларимиз билан бу ерга ҳали кўп келамиз”, — дейди Лайло.

Ҳар иккала тадбир ҳам ўзбекистонлик рассом Азиза Қодирийнинг Сендер Ункновн (“Юборувчиси номаълум”) инсталляция лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди. Ушбу асар В&А музейидаги Жамил Ислом санъати галереясининг 20 йиллигига бағишланган В&А Жамеел дастури доирасида, музей буюртмасига асосан ҳамда Сарихани оиласининг қўшимча кўмагида яратилган.

Сендер Ункновн инсталляцияси ҳавода муаллақ турган ва қайрилган металлар бўйлаб тортилган иккита қарама-қарши сўзаналардан иборат. Улар галереянинг бир нечта устунлари айланиб ўтиб, витриналар тепасида муаллақ турганга ўхшайди.

Матоларда сўзананинг анъанавий нақшлари замонавий сюжетлар билан ёнма-ён жойлашган. Парчаларнинг бирида тикув машиналари ортидаги аёллар акс этган бўлиб, бу чевар аёллар меҳнатига ишорадир.

Рассомнинг таъкидлашича, бу иш унинг сўзана ва сунъий интеллект бўйича кўп йиллик изланишларининг маҳсули бўлиб, замонавий технологиялар маданий хотирани сақлаб қолиш ва йўқотишга қандай таъсир кўрсатаётганини тушунишга бўлган уринишни ифодалайди. Қодирий сунъий интеллект ва сўзанани бир-бирига қиёслайди: маълумотлар тўпламини замонавий архивга, анъанавий каштачиликни эса аёлларнинг авлоддан авлодга ўтиб келаётган рамзий билимларига ўхшатади.

Унинг сўзларига кўра, инсон янги нарса яратаётганда ўзлаштирилган ғояларни ўз тажрибаси орқали қайта ишлайди, сунъий интеллект эса бундай тажрибага эга эмас. У фақат маълумотларни умумлаштиради ва “бир хиллаштиради”. Азиза Қодирийнинг таъкидлашича, бунинг оқибатида кўплаб деталлар йўқолади ва вақт ўтиши билан маданиятнинг ўзи ҳам унутилиши мумкин.

Бунинг олдини олиш учун рассом сунъий интеллект моделларини ўргатади, сўнг “натижани ҳунарманд аёлларга қайтаради”. Унинг ёндашувида технология анъанани унуттирувчи эмас, балки уни сақлаб қолувчи воситага айланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.