Ливан Исроил билан музокараларни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди

Ливан Исроил билан музокараларни янада давом эттириш ниятини маълум қилди
Ливан ҳукумати Исроил қўшинларини мамлакатнинг бутун ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетилишига эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни фаоллаштиради. Бу ҳақда республика бош вазири Наваф Салам вазирлар маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, аҳолининг мамлакат жанубий ҳудудларига хавфсиз ва шарафли тарзда қайтиши учун Исроил билан музокаралар давом этмоқда. Бундан ташқари, Ливан можаро пайтида асирга олинган барча фуқароларни озод қилишга, шунингдек, бедарак йўқолганларнинг тақдирига ойдинлик киритишга интилади.
Бундан аввал Исроил Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси кўмагида Рас-эн-Накура аҳоли пунктида ливанлик бир асирни Ливан армиясига топширган эди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, яна 4 нафар Ливан фуқароси ватанига қайтади. Уларни озод қилиш Ливан ва Исроил ўртасида 26 июнь куни Вашингтонда АҚШ шафелигида имзоланган ҳадли келишувда кўзда тутилган.

