Литвада ҳаво тревогаси эълон қилинди ва пойтахт аеропорти ёпилди
Тревога сабабли НАТО қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.

Литвада ҳаво тревогаси эълон қилинди ва пойтахт аеропорти ёпилди
Литвада эҳтимолий дрон туфайли ҳаво тревогаси эълон қилингани ҳақида хабар берилди, деб ёзди. Вилнюс аеропортида парвозлар вақтинча тўхтатилди.
Хабарга кўра, ҳаво тревогаси Вилнюс, Тракай, Электрен туманлари ҳамда Вилнюс шаҳрида эълон қилинган. Литва армияси аҳолини хавфсиз бошпаналарни олдиндан аниқлаб қўйишга чақирган.
НАТО қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.
Вилнюс халқаро аеропорти Литва пойтахтидан 6-7 км узоқликда жойлашган бўлиб, мамлакатнинг асосий ҳаво тугуни ҳисобланади.
Кейинроқ ЛРТ тревога бекор қилинганини, Вилнюс аеропорти фаолияти тикланганини маълум қилди.

