Маҳаллий

Лифтда қурилиş материаллари таşиş тақиқланади: янги тартиб 2027-йилдан куçга киради

Öзбекистонда йöловçи лифтларида қурилиş материаллари ва çиқиндиларини таşиş тақиқланади. Бино боşқарувçилари лифтларга ҳар ойда камида бир марта техник хизмат кöрсатилиşини таъминлаşи şарт бöлади. Ҳукумат тасдиқлаган янги тартиб 2027-йил 1-январдан куçга киради.

Лифтда қурилиш материалларини ташиш тақиқланади: янги тартиб 2027-йилдан кучга киради

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 22-октабрдаги 588-сон қарори билан “Лифтдан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.

Унга кўра, лифтларни рўйхатдан ўтказиш, техник хизмат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, хизмат натижаларини киритиш ҳамда сақлаш “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси орқали амалга оширилади.

Лифтлар ваколатли орган томонидан бепул рўйхатга олинади. Дастлабки техник кўрик натижаси ижобий бўлса, рўйхатга олиш икки иш куни ичида бажарилиб, буюртма берувчига ҚР-кодли маълумотнома юборилади.

Кабинанинг кўринадиган жойида лифтнинг идентификация рақами ва рўйхатга олингани ҳақида ҚР-кодли маълумот бўлиши лозим. Шунингдек, бино бошқарувчиси ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг номи, манзили ва боғланиш маълумотлари жойлаштирилади.

Янги низомга кўра, йўловчи лифтининг юк кўтариш қобилияти қанчалик бўлишидан қатъи назар, унда қурилиш материаллари ва қурилиш чиқиндиларини ташиш тақиқланади. Лифт ўлчамларига мос келмайдиган буюм ва жиҳозлар, портловчи, тез алангаланадиган, радиоактив ҳамда заҳарлилик даражаси ўта юқори моддаларни ташишга ҳам йўл қўйилмайди.

Электрон платформа орқали сотиб олинмаган ва ўрнатилмаган лифт ҳамда эҳтиёт қисмлардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.

Ўрнатувчи муомалага чиқарган ҳар бир лифт учун шу санадан бошлаб камида уч йиллик кафолат берилиши белгиланган. Кафолат даврида таъмирлаш ва қисмларни алмаштириш муддати 15 кундан ошмаслиги керак.

“Қизил” рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланган даврда унга техник хизмат кўрсатилмайди. Шу вақт учун хизмат кўрсатувчи ташкилот бино бошқарувчисидан ҳар ойлик техник хизмат ҳақини талаб қила олмайди.

Техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар реестрига кириш эса онлайн хабар бериш орқали бепул амалга оширилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.