Маҳаллий

Лифтлар ҳар ой техник хизматдан ўтказилади

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги лифтлардан фойдаланиш бўйича янги талаблар белгиланди. Эндиликда лифтларга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши, ҳар йили даврий техник кўрикдан ўтказилиши ва уларнинг ишлаши устидан диспетчерлик назорати ўрнатилиши лозим.

**Лифтларга ҳар ой техник хизмат кўрсатилади: Янги қоидалар тасдиқланди**

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи билан Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ҳужжат Адлия вазирлигида 2026-йил 14-августда 3824-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Киритилган янги талабларга кўра, кўп квартирали уйни бошқарувчи орган лифтларнинг бутун фойдаланиш муддати давомида авариясиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаши шарт. Бу қоида фақат техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун лифт тўхтатилган вақтларга тааллуқли эмас.

Шунингдек, бошқарув органи лифтлар фаолияти устидан диспетчерлик назоратини йўлга қўйиши лозим. Лифтлардаги авария-қутқарув қурилмаси, кузатув камераси, алоқани кучайтириш мосламаси ва авария ҳолатлари ҳақида хабар бериш воситалари доимий равишда соз ҳолатда сақланиши керак.

Лифт кабинаси ва машина хонасидан оператор билан икки томонлама алоқа қилиш имконини берувчи чироқли ва товушли сигнализация ҳамда алоқа воситалари ҳам ищи ҳолатда бўлиши талаб этилади.

Бундан ташқари, лифтларга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши ва йилига бир марта даврий техник кўрик ўтказилиши мажбурий этиб белгиланди. Авария, носозлик ёки бошқа хавфли ҳолатлар аниқланганда, лифтга техник хизмат кўрсатувчи ташкилотга зудлик билан хабар берилиши шарт.

Лифт кабинасида ундан фойдаланиш қоидалари, лифтнинг номи ва юк кўтариш қобилияти, рухсат этилган йўловчилар сони кўрсатилган лавҳа бўлиши мажбурий. Шунингдек, унда "Хавфсиз лифт" электрон платформасидаги қайд рақами, даврий техник кўрикдан ўтгани ҳақида маълумот ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ташкилот ёки авария хизмати билан боғланиш учун телефон рақами жойлаштирилади.

Ушбу янги қоидаларни назарда тутувчи буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.