Спорт

“Лестер Сити” сотувга қўйилди: 2016-йилги Англия чемпиони қанчага баҳоланмоқда?

"Лестер Сити" клуби сотувга қо'йилди: 2016-йилги Англия чемпиони қанча туради?

Англиянинг 2016-йилги чемпиони "Лестер Сити" футбол клубининг эгалари жамоани сотишга қарор қилди. Тҳе Атҳлетис нашрининг ма'лумотларига ко'ра, клуб эгалари ушбу савдодан 300 миллион доллар даромад олишни мақсад қилган. Бироқ, жамоанинг Англия футбол тизимининг учинчи дивизионига тушиб кетганлиги сабабли, клубнинг бозор қиймати 200 миллион долларгача пасайиши мумкин.

Бо'лажак харидор нафақат асосий жамоага, балки бутун бошли йирик инфратузилмага ҳам эгалик қилади. Хусусан, сотилаётган активлар қаторига "Кинг Пауер" стадиони, "Сиграв" машг'улотлар базаси, аёллар жамоасининг "Белвуар Драйв" қароргоҳи, клубга тегишли ер участкалари, футбол академияси, аёллар жамоаси ҳамда Белгиянинг "Ауд-Хеверле Лёвен" футбол клуби киради.

"Лестер Сити" Англиянинг энг қадимий футбол клубларидан бири ҳисобланади. Жамоа 1884-йилда ташкил топган бо'либ, дастлаб "Лестер Фосс" номи билан танилган, 1919-йилдан бошлаб эса ҳозирги номини олган. Ма'лумки, клуб 2016-йилда Англия чемпиони унвонини қо'лга киритган. Шунингдек, "Лестер Сити" Англия Лига Кубогининг уч карра г'олиби ҳисобланади. 2021-йил май ойида эса клуб Лондоннинг "Челси" жамоасини маг'луб этиб, о'з тарихида илк бор Англия Кубогида г'алаба қозонган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.