Иқтисодиёт

Леапмотор автомобил сотуви бўйича япон компанияларини ортда қолдирди

Иккинчи чоракда энг кўп Леапмотор Т03 модели сотилган бўлиб, Европада унинг нархи 15,9 минг евродан бошланади.

Леапмотор автомобил сотуви бўйича япон компанияларини ортда қолдирди

Хитойнинг Леапмотор компанияси иккинчи чоракда жаҳон бозорида 240 минг дона автомобил сотди. Бу компания учун рекорд натижа бўлиб, Леапмотор илк бор сотув ҳажми бўйича Япониянинг Субару ва Мицубиши компанияларини ортда қолдирди.

Иккинчи чоракда Субару 230 минг, Мицубиши эса 170 минг дона автомобил сотган.

Леапмотор компаниясининг йиллик сотув ҳажми 84 фоизга ошган.

Компания Европада Стеллантис консерни билан ҳамкорлик қилади. Иккинчи чоракда энг кўп Леапмотор Т03 модели сотилган бўлиб, Европада унинг нархи 15,9 минг евродан бошланади, Хитойда эса 9,4 доллардан 12 минг долларгача. Субару ва Мицубиши автомобиллари нархи Хитой бозорида 25 минг доллардан, Европада эса 30 минг евродан бошланади.

Леапмотор компанияси 2015-йилда ташкил этилган бўлиб, 2018-йилдан автомобил ишлаб чиқаришни бошлаган.

2023-йилда Стеллантис консерни компаниянинг 20 фоиз аксиясини сотиб олган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.