Иқтисодиёт

Хитойда Чевролет автомобиллари сотуви тўхтатилди

Сўнгги йилларда Хитой бозорида Чевролет ўз мавқеини йўқотмоқда. 2014-йилда 760 минг дона автомобил сотилган бўлса, 2025-йилда 9 минг донага яқин автомобил сотилган.

Чевролет автомобилларининг Хитойдаги савдоси тўхтатилди

Генерал Моторс (ГМ) консерни Хитойда Чевролет русумли автомобиллар савдосини тўхтатишини маълум қилди.

ГМ Чина бўлинмасининг хабар беришича, САИС Мотор билан қўшма корхонада Чевролет автомобилларини ишлаб чиқариш давом этади, бироқ улар Яқин Шарқ, Африка, Жанубий Америка, Мексика ҳамда Осиё-Тинч океани минтақаларида сотувга чиқарилади.

Хитой енгил автомобиллар ассоциациясининг маълумотларига кўра, Хитойда Чевролет экспорти биринчи ярим йилликда 6,9% га ўсган.

Сўнгги йилларда Чевролет Хитой бозорида ўз мавқеини йўқотмоқда. 2014-йилда 760 минг дона автомобил сотилган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 9 минг донага яқин автомобилни ташкил этган.

Март ойи охирларида Скода компанияси ҳам Хитой бозорини тарк этишини эълон қилган эди. Компания 15 йил аввал Хитойда йилига 300 минг дона автомобил сотган бўлса, 2025-йилда сотувлар 15 минг донага тушиб кетган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.